Спорт

Элдор Шомуродовнинг голи “Женоа”га мавсумни ғалаба билан якунлаш имконини берди

© AP / Stefano NicoliЭлдор Шомуродов
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2021
Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов тўп сурадиган "Женоа" жамоаси чемпионатда 11-ўринни эгаллаган ҳолда ушбу мавсумга якун ясади.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Кеча, 22 май куни Италия А Серияси сўнгги туридан ўрин олган "Кальяри" - "Женоа" баҳси ўз ниҳоясига етди.
Ўйин “Женоа”нинг 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов томонидан урилди. Бу Шомуродовнинг А Серия 2020/21 йилги мавсумидаги саккизинчи голи бўлди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов тўп сурадиган "Женоа" жамоаси турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаган ҳолда ушбу мавсумга якун ясади.
Ёз ойида Россиянинг “Ростов” клубидан Италиянинг "Женоа" клубига ўтган Элдор Шомуродов А Серия 2020/21 йилги мавсумида 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Форвард ФК Дженоа Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2021
Спорт
Шомуродовнинг А Сериядаги илк дубли, бироқ бу “Женоа” ғалабаси учун камлик қилди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала