Жамият

Наманганда Халқаро гуллар фестивали бошланмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровФестиваль цветов в Намангане
Фестиваль цветов в Намангане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2021
Наманган халқаро аэропорти олдида турфа хил гуллар билан безатилган 200 дан ортиқ автомашиналар карвони шаҳар маркази томон йўл олади.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. 23—31 май кунлари Наманган шаҳрида 60-Халқаро гуллар фестивали ўтказилади. Фестиваль бошланишига саноқли дақиқалар қолди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Фестивалга Наманган билан биродарлашган вилоятлар ва шаҳарлар делегациялари ҳам таклиф этилган. Улар қаторида Туркиянинг Испарта ва Усмонғози, Хитойнинг Циндао, Жанубий Кореянинг Инчеон, Беларуснинг Могилёв шаҳарлари, Покистоннинг Панжоб, Россиянинг Челябинск ва Свердловск, Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятлари бор.
Бир ҳафта давомида меҳмонларни ажойиб ва бетакрор тадбирлар кутиб турибди. Гуллар автопаради ва кўргазмалари, гул етиштириш ва ландшафт дизайни бўйича маҳорат дарслари, фольклор ансамбллари ва ўзбек эстрадаси юлдузларининг чиқишлари, миллий ҳунармадчилик ва халқ амалий санъати асарлари намойиши шулар жумласидан.
Фестиваль якунида тадбирда фаол иштирок этган гулчилар қимматбаҳо совғалар, жумладан, автомобиллар билан тақдирланиши кўзда тутилган.
Фестиваль цветов в Намангане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2019
Видео
Гуллар байрами: Наманганда гўзал тантана - видео
23 май куни соат 10:00 да Наманган халқаро аэропорти олдида турфа хил гуллар билан безатилган 200 дан ортиқ автомашиналар карвони шаҳар маркази томон йўл олади. Автокарвонда замонавий ва антиквар, оддийдан тортиб махсус теникаларгача кўриш мумкин бўлади. Аэропорт—Ислом Каримов кўчаси—Темир йўл вокзали айланмаси—Амир Темур—Нодим Намангоний кўчалари бўйлаб ҳаракатланадиган автокарвон шаҳар марказидаги очилиш маросими ўтказиладиган жойгача етиб келади.
Шундан сўнг вилоят марказидаги Тинчлик майдонида фестивалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Уни вилоят ҳоким Шавкатжон Абдураззақов очиб беради ва барча иштирокчиларни қутлаб, нутқ сўзлайди. Эл суйган санъаткорларнинг бадиий чиқишлари намойиш этилади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваМеждународный фестиваль цветов в Намангане
Международный фестиваль цветов в Намангане - Sputnik Ўзбекистон
1/9
Международный фестиваль цветов в Намангане
© Sputnik / Дильшода РахматоваМеждународный фестиваль цветов в Намангане
Международный фестиваль цветов в Намангане - Sputnik Ўзбекистон
2/9
Международный фестиваль цветов в Намангане
© Sputnik / Дильшода РахматоваМеждународный фестиваль цветов в Намангане
Международный фестиваль цветов в Намангане - Sputnik Ўзбекистон
3/9
Международный фестиваль цветов в Намангане
© Sputnik / Дильшода РахматоваМеждународный фестиваль цветов в Намангане
Международный фестиваль цветов в Намангане - Sputnik Ўзбекистон
4/9
Международный фестиваль цветов в Намангане
© Sputnik / Дильшода РахматоваУчастники Международного фестиваля цветов в Намангане
Участники Международного фестиваля цветов в Намангане - Sputnik Ўзбекистон
5/9
Участники Международного фестиваля цветов в Намангане
© Sputnik / Дильшода РахматоваУчастники Международного фестиваля цветов в Намангане
Участники Международного фестиваля цветов в Намангане - Sputnik Ўзбекистон
6/9

7/9

8/9
Участники Международного фестиваля цветов в Намангане
© Sputnik / Дильшода РахматоваУчастник Международного фестиваля цветов в Намангане
Юный участник Международного фестиваля цветов в Намангане - Sputnik Ўзбекистон
9/9
Участник Международного фестиваля цветов в Намангане
1/9
Международный фестиваль цветов в Намангане
2/9
Международный фестиваль цветов в Намангане
3/9
Международный фестиваль цветов в Намангане
4/9
Международный фестиваль цветов в Намангане
5/9
Участники Международного фестиваля цветов в Намангане
6/9
Участники Международного фестиваля цветов в Намангане
7/9
Участники Международного фестиваля цветов в Намангане
8/9
Участники Международного фестиваля цветов в Намангане
9/9
Участник Международного фестиваля цветов в Намангане
Фестивални халқаро миқёсда юқори савияда ўтказиш учун катта тайёргарлик ишлари амалга оширилди. Жумладан, фестиваль ўтадиган Бобур номли маданият ва истироҳат боғида 3 млрд 300 млн сўмлик қурилиш-монтаж, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимининг маъмурий биноси, “Оталар чойхонаси”, 800 томошабинга мўлжалланган амфитeатр, очиқ эстрада майдони, “Сокин ҳудуд”, “Насиҳат майдони” барпо этилди.
165 та тунги чироқ, 65 та сўритокли ўтирғич ўрнатилди. 9 та кўча билан боғловчи 9 та дарвоза қад ростлади. Мўътадил ҳавони сақлаб турувчи фонтанлар, 1,5. км очиқ сув тизими, 3 та ерости дрeнажи қудуғи ишга туширилди. 1 гeктарлик кўлда “Музқаймоқ оролчалари”, “Қайиқлар бeкати”, худудда 48 та аттракцион барпо этилди. Шахмат-шашка клуби маскани қад ростлади. 4 та катта гулхона, 5 гeктарлик майдонда 500 га яқин ноёб манзарали дарахтлар парвариши йўлга қўйилди. 100 дан зиёд корхона ва ташкилотлар томонидан 11 миллион тупдан зиёд ноёб гул кўчатлари бадиий композицияли равишда ўтқазилди.
Фестиваль тюльпанов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2019
Туризм
"Namangan Flowers-2019": Наманганда мисли кўрилмаган гуллар паради ўтказилади
Гуллар фестивалига 500 000 дан зиёд меҳмонлар келиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала