Россия

Россияда коронавирус билан касалланганлар сони 5 миллиондан ошиб кетди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишЛечение больных COVID-19 в ГКБ №40
Лечение больных COVID-19 в ГКБ №40 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2021
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik.Ўтган кун давомида Россияга яна 8951 киши коронавирус инфекцияси аниқланди. Мамлакатда қайд этилган COVID-19 ҳолатлари 5 001 505 тага етди. Бу ҳақда мамлакат тезкор штаби хабар қилмоқда.
Кеча COVID-19 билан касалланган 357 киши вафот этган. Касалликдан вафот этганлар сони 118 482 нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, кеча мамлакатда 7297 нафарга касалхонадан жавоб берилган. Ковиддан шифо топганлар сони 4 617 762 кишига етган.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда пандемия бошлангандан буён коронавирус юқтириб олганлар сони 167 миллиондан ошган. Шулардан 148 миллиондан зиёд соғайиб кетган. Қурбонлар сони 3,4 миллиондан ошган. Энг кўп касалланганлар АҚШ (33,8 млн), Ҳиндистон (26,5 млн), Бразилия (16 млн) Франция (5,5 млн) ва Туркия (5,1 млн) ҳиссасига тўғри келмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала