Ҳодисалар

Самарқанд, Бухоро ва Қорақалпоғистонда пора олмаган ИИВ ходимлари рағбатлантирилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2021
500 доллардан 5 минг долларга таклиф қилинган порани олмаган ИИБ ходимлари рағбатлантирилди. Уларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Самарқанд, Бухоро ва Қорақалпоғистонда пора олмаган ИИВ ходимлари рағбатлантирилди.
Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, пора тариқасида таклиф этилган 2 минг долларни олмаган Самарқанд ИИО Фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими ходими, капитан У.Саримовга 15 млн сўм миқдорида пул мукофоти берилди. Шунингдек, ходимнинг ота-онасига ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилган. Ходимга порани чўнтагидан 2,16 грамм оғирликдаги марихуана аниқланган фуқаро таклиф қилган.
Бухоро ИИБ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходими 10 млн сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилган. Чунки у фуқаро таклиф қилган пора 500 долларни олишдан бош тортган ва бу ҳақда белгиланган тартибда хабар берган.
Работа вневедомственной охраны московской полиции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2021
Ҳодисалар
Ҳоким ўринбосари, солиқ инспекцияси инспекторлари: мансабдорлар пора билан ушланди
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник А.Утемуратовга пора олишдан бош тортгани ва бу ҳақда хабар бергани учун пул мукофоти берилган. Бироқ мукофот тариқасида қанча пул берилгани очиқланмаган. Шунингдек, унинг яқин қариндошига ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилган.
Подполковник Утемуратовга фуқаро унга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судга юбормаслик эвазига 5 минг доллар пора таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида 1000 доллар порани олмаган кадастр ходимига 10 млн сўм пул ва сиҳатгоҳга 2 кишилик йўлланма берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала