Жамият

Абдулла Арипов 60 ёшга тўлди

© Sputnik / Екатерина ШтукинаПремьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
Абдулла Арипов юбилей арафасида "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан мукофотланди.
ТОШКЕНТ, 24 май - Sputnik. Бугун 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Нигматович Арипов 60 ёшга тўлди, деб хабар қилмоқда ЎзА.
Юбилей арафасида Абдулла Арипов Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан мукофотланди.
Мукофот изоҳида - давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан - дейилган.
Абдулла Нематович Арипов 1961 йилда туғилган. Алоқа ва коммуникациялар соҳаси мутахассиси. 2005 - 2009 йилларда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигини бошқарган. Бир вақтнинг ўзида 2002 - 2012 йилларда бош вазир ўринбосари (ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар комплекси бўйича) лавозимида ишлаб келган. 2016 йилнинг декабрь ойидан бошлаб бош вазир лавозимида фаолиятини давом эттирган. 2020 йилнинг 21 январ куни - ушбу лавозимга қайта тасдиқланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала