Ҳақиқий жазирама: ҳафтанинг иккинчи ярмида жуда иссиқ об-ҳаво кузатилади

© SputnikФонтан в Ташкенте
Фонтан в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
Oбуна бўлиш
26 майдан мамлакат ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Жанубда ва чўл ҳудудларда ҳарорат 38-40° гача кўтарилади.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Бугун, 24 май куни Ўзбекистоннинг жануби-шарқий қисми баланд циклон таъсири остида бўлади, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ва тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати 29-34° атрофида бўлади.
25 май куни баланд циклон таъсири фақат республиканинг энг шарқий ҳудудларида сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, шамол 17-22 м/с гача кучайишида момақалдироқ бўлиши мумкин.
26 майдан мамлакат ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Кундузги ҳаво ҳарорати 34-37° гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 38-40° гача кўтарилади. Бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8° га кўп бўлади.
Ўзгидромет 24-27 май кунларида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирган.
Янгиликлар лентаси
0