Инсоният келажакда янада хавфли вирусга дуч келишга тайёр бўлиши керак - БССТ

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишМюнхенская конференция по безопасности
Мюнхенская конференция по безопасности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
Oбуна бўлиш
Инсоният келажакда дуч келадиган янги вирус коронавирусга қараганда юқумлироқ ва янада қирғинбарот бўлади.
ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори дунёда коронавирусдан кўра хавфлироқ вирус пайдо бўлиши мумкинлигини ва уни инсоният фақат биргаликда енгиши мумкинлигини башорат қилди.
Бу ҳақида Тедрос Аданом Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган Умумжаҳон Соғлиқни сақлаш ассамблеяси мажлисида хабар қилди.
“Дунё пандемия хавфига биринчи маротаба дуч келаётгани йўқ. Эволюцион прогнозларга кўра, янги вирус пайдо бўлади ва у коронавирусга қараганда янада юқумлироқ янада қирғинбарот бўлади”, - деди Гебрейесус Женевада.
"Дунёда пандемия кучайиб кетишига энг асосий сабаблардан бири – халқаро ҳамкорликнинг ва маълумот алмашиш, бир-бирига ресурс ва технологиялар бериш истагининг йўқлигидир. Агар инсоният эски йўлда боришда давом этса, биз яна пандемияга тайёр бўлмаган, хавфли ва адолатсиз дунёга келамиз. Дунёда тинчликни сақлаб қолиш, етакчиликни ва барча давлатлар иштирокини талаб қилади”, деб таъкидлади Гебрейесус.
ЖССТ Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 74-сессияси 24 май – 1 июн куналрида бўлиб ўтади. Мажлисда асосий эътибор пандемияга қарши қураш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган бўлади. Форум онлайн кўринишда 194 давлатлар иштирокида бўлиб ўтмоқда.
Маълумот учун 23 май ҳолатига бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 166 346 635 кишини ташкил қилмоқда, улардан 3 449 117 вафот этган.
Янгиликлар лентаси
0