Жамият

Коронавирус Ўзбекистонда: кунлик ҳолатлар 200 дан ортиқ

© AFP 2018 / TIZIANA FABIВрач в больнице
Врач в больнице - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
Ўзбекистонда сутка давомида 206 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 98 657 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Сутка давомида 206 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 98 657 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (12), Андижон вилоятида (6), Бухоро вилоятида (4), Жиззах вилоятида (4), Қашқадарё вилоятида (1), Навоий вилоятида (2), Наманган вилоятида (2), Самарқанд вилоятида (25), Сирдарё вилоятида (4), Фарғона вилоятида (8), Тошкент вилоятида (42), Тошкент шаҳрида (96) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Временный госпиталь COVID-19 на ВДНХ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2021
Жамият
Ковид: 2 киши вафот этди, касалланганлар сони 98 мингдан ошди

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 94 143 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.
Айни пайтда 3 834 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 680 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 167,2 миллиондан ошди, 3,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (33,1 млн), Ҳиндистонда (26,8 млн), Бразилияда (16,0 млн).
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала