Лукашенко Ғарбга “қўли узун” эканини кўрсатиб қўйди

© Sputnik / Andrey Stasevich / Медиабанкка ўтишПрезидент Белоруссии Александр Лукашенко на церемонии инаугурации в Минске
Президент Белоруссии Александр Лукашенко на церемонии инаугурации в Минске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
Oбуна бўлиш
Бирор кишини ҳибсга олиш учун самолётни мажбурлаб тўхтатиш амалиёти олдин Исроил, Туркия ва Эрон томонидан қўлланилган. АҚШ эса нафақат ўз осмонида, балким НАТОнинг исталган давлати осмонида самолётларни тўхтатиб олиши мумкин.
Бугун Беларус номи яна диққат марказида. Александр Лукашенко яна бир бор ундан ҳеч ким кутмаган ишни қилди. Бир неча соат олдин Минск аэропортида Беларусда Беларус фуқароси Роман Протасевич қўлга олинди.
Протасевич – Беларусда 2020 йилда бўлиб ўтган норозилик намойишларининг бош ташкилотчи ОАВи ҳисобланган Nexta телеграм-каналининг бош редактори. У 2019 йилда Беларусни тарк этиб, Польшада яшаб келган ва яыин вақт ичида ватанига қайтишни режалаштирмаган бўлган.
Участница несанкционированного женского марша Подруга за подругу в Минске, Белоруссия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2021
Берлин беларус мухолифатини қўллаб-қувватлашга 21 миллионга яқин евро ажратди
Минскда Протасевичга қарши “оммавий тартибсизликлар уюштириш” бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб у ва Nexta асосчиси Степан Путило “террорчиларга алоқадор шахслар рўйхатига киритилган эди.
Nexta

Беларусь мухолифатчилари Протасевич ва Путило томонидан 2015 йилда яратилган YouTube канал. 2017 йилда унинг Telegram версияси пайдо бўлди. 2020 йил 9 августдан сўнг Беларусда бўлиб ўтган норозилик намойишлари айнан ушбу ОАВ орқали координация қилинган. 2020 йилнинг 20 октябрида Беларус Олий суди томонидан экстремистик деб тан олинган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Хўш, қандай қилиб у Минскка келиб қолди? Бу тасодифми ёки Беларус кучларининг махсус операцияси? Албатта иккинчис, лекин Минск буни ҳеч қачон тан олмайди.
Протасевич Афинадан Вильнюсга учаётган эди, парвоз йўналиши Беларус ҳаво ҳудуди орқали ўтган. Ryanair компанияси самолёти Литва чегарасига яқинлашиб қолганда, у кутилмаганда ортга қайирилиб, Минск аэропортига қўнди. Самолёт бортига жойлаштирилган бомба ҳақидаги хабардан сўнг, учувчиларнинг ўзи Минск аэропортига қўнишни сўраган. Гувоҳлар шунингдек самолёт бортида йўловчилардан бирининг экипаж аъзоси билан бўлган мушлашуви ҳам сабаб бўлди дейишмоқда. Nexta эса у одам “КГБ ходими бўлганини” таъкидламоқда.
Лукашенко буйруғига асосан Йўловчи самолётни кузатиб қўйиш учун ҳавога иккита МиГ-29 кўтарилган. Самолёт Минск аэропортига қўнганидан сўнг эса, у синчиклаб текширилган ва бир неча соатдан кейин йўлини давом эттирган. Фақат йўловчилар орасда бир киши йўқ эди – Роман Протасевич Беларус ҳукумати томонидан ҳибсга олинган. Беларус ЖКнинг Протасевич айбланаётган бандида 15 йилгача озодоликдан маҳрум этишни назарда тутади.
Беларус мухолифати, албатта, шу заҳотиёқ бир неча баёнотлар билан чиқди. Мухолифат раҳбари Светлана Тихановская ушбу ҳолатн “терроризм акти” деб атади ва Беларусни Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотидан (ICAO) чиқаришни ва Беларус устидан парвозларни бекор қилишни талаб қилди.
Европада ҳам бир неча амалдорлар кескин баёнотлар билан чиқди. Хусусан Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен “бу мисли кўрилмаган иш” деди, Франция ТИВи бўлса “бунга бутун Европа бўлиб жавоб қайтаришни” талаб қилди. Европарламентдаги энг йирик фракция етакчиси Дональд Туск Лукашенкони “халқаро хавфсиликка таҳдид” деб атади ва барча Европа ҳукуматларидан ушбу ишга “аралашишни” талаб қилди.
Лавров раскритиковал попытки Запада рассорить исламские страны - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2020
Беларус мухолифати "Венесуэла сценарийсини" хоҳлайди - Сергей Лавров
Уларнинг жавобини узоқ кутишга тўғри келмайди. Эртага Брюсселда шундоқ ҳам Евроитифоқ раҳбарлари саммити режалаштирилган эди. У ерда муҳокама қилинадиган энг асосий мавзу Россия бўлиши керак эди, энди Беларус ҳам қўшилади. Умуман Ғарб уларнинг иккаласини ҳам бир давлатдек қабул қилишади ва бирдек ёмон кўришади. Озодликпарварлар асосий мақсади эса - Беларус ва Россияни бир-биридан ажратиш, уларни бир-бирига душман қилиш эди.
“Озод Европа” ва “Еврорадио” ОАВларида ишлаб келган Роман Протасевич эса айнан шу мақсадга хизмат қилган. Nexta телеграм канали эса унинг биографиясидаги қисқа, лекин энг ёрқин дамлардан бири бўлди. Ундан олдин у “Озод Европа” мухбири сифатида кўп маротаба Украиннинг жанглар бўлган АТО ҳудудига (Донбасс) кўп маротаба ташриф буюрган. Унинг фикрига кўра, Россия – агрессор, Путин – жиноятчи, Беларусга эса – Ғарбий вектор керак. Хуллас – бу ерда ҳеч қандай янги гап йўқ.
Россиялик навальнийчилар ҳам у билан ҳамнафас. Уларнинг вақтинчалик бошлиғи Леонид Волков Александр Лукашенкони халқаро террорчи деб атади ва уни махсус кучлар ёрдамида ҳибсга олиб Гаагада суд қилишни таклиф қилди.
Ҳа, албатта, қўшин киритиш, хорижда суд қилиш. Америкаликлар ҳеч қачон бошқа давлатларга бостириб кирмаган, президентларни ўлдирмаган. Самолётларни ҳам фақа “даҳшатли Лукашенко” қайтаради.
Шу ўринда Украина махсус хизматлари ўтган йилда Минскда уюштирган иғвосини эсга олсак. Беларус президенти сайлови арафасида бир гуруҳ россиялик хусусий ҳарбий компания жангчилари ҳибсга олинган эди. Кейин маълум бўлишича уларни хорижда ишлаш баҳонасида Украина махсус хизматлари Беларусга олиб келгани маълум бўлган. Мақсад – Путин Лукашенкони тахтдан ағдаришга уринаётгандек қилиб кўрсатиш.
Самолётларни қайтариш амалиёти эса – 2016 йилда Украина махсус хизматлари Киев Минск рейсида учаётган журналист Армен Мартиросянни қўлга олиш учун самолётни мажбурлаб қўндирган эди.
Шунингдек Исроил, Туркия, Эрон ҳам ана шундай амалиётдан тез-тез фойдаланиб туради. Америка учун эса бу - одатий тажриба.
Самолётда бомба ўрнатилгани ҳақидаги хабар ҳақиқатдан бўлгани ёки бўлмаганини биз ҳеч қачон била олмаймиз. Агар Лукашенкони қаттиққўлликда айблашмоқчи бўса, уни нисбатан кўрсатилаётган босим ана шуни талаб қилади. Ахир уни қандай бўлсада “тахтдан қулатиш” ҳаракат қилишмоқда-ку.
Кандидат в президенты Беларуси Светлана Тихановская во время предвыборного митинга в парке Дружбы Народов в Минске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2020
ЕИ мамлакатлари Беларус мухолифатини қўллашдан нима манфаат кўради - эксперт фикри
Шу ўринда Беларус махсус хизматларининг ушбу операцияси мухолифатга ўзига хос сигнал бўлди. Лукашенко уларни ер остидан қулоғидан тортиб чиқара олмаса-да, Беларус осмонидан оёғидан тортиб тушириб олиши мумкинлигини яхшигина кўрсатиб қўйди.
Лукашенкони қаттиққўл деганлар Америкага назар солса бўлади. Улар самолётларни нафақат АҚШ осмонида, балким қўли етган исталган мамлакат осмонидан ерга қўндириши мумкин.
Масалан 2013 йилнинг 2 июлида Москвадан ҳавога кўтарилган Боливия президенти Эво Моралеснинг самолёти АҚШ томонидан (НАТО ҳамкорлари орқали) мажбурлаб Венада қўндирилган эди. Улар самолётни синчиклаб кўздан кечириб кейин қўйиб юборишган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, АҚШ Боливия 1 сонли бортида Эдвар Сноуденни қидирган экан. Ўша вақтда Сдоуден Шереметьево аэропортининг халқаро транзит зонасида Россия ҳукумати қарорини кутиб яшаётган эди. Боливия эса Сноуденга яшашга рухсатнома берган давлатлардан бири эди.

Шундоқ экан, Лукашенко бу борада америкадан ҳали анча ортда. Шунингдек у умумжаҳон гегемонлигига ҳам даъво қилаётгани йўқ. У ўз давлатини Роман Протасевич каби “озодликпарварлардан” асраб қолмоқчи холос.

Уни албатта отиб ташлашмайди. Узоғи билан 10 йил ўтиради, балким ундан ҳам олдин амнистия билан озод қилинади. Лукашенко учун муҳими, уни жазолаш эмас, балким Ғарбга унинг “қўли узун” эканини кўрсатиб қўйишдир.
Ғарб эса яқин орада нафақат Минскка нисбатан балким Москвага нисбатан ҳам босимни кучайтиради. Ўз суверенитетини ҳимоя қилиаётган иттифоқдош мамлакатлар учун бу янгилик эмас, ўрганиб қолишган.
Янгиликлар лентаси
0