Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ”ни ўтказишга рухсат берилди

© телеграм канал "Таълим" Последний звонок
Последний звонок  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
Oбуна бўлиш
Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилда“Сўнгги қўнғироқ”ни карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги 25 май куни барча мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказишга рухсат берди.
Маълум қилинишича, тадбир карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши керак. Жорий йилда 438 мингга яқин битирувчилар мактаб билан хайрлашишади.
Вазирлик тадбирларни ортиқча харажатларсиз ва турли хил алоҳида кийим-кечак, безак, совғалар ва шу кабиларга катта маблағ сарфламасдан ўтказишни сўраган.
Сотрудники Нацгвардии Узбекистана спели песню о Последнем звонке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2020
Миллий гвардия ходимлари “Хайр, мактабим” қўшиғини жуда таъсирли ижро этишди – видео
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон мактабларида якуний имтиҳонлар 26 майдан бошланиши хабар қилинган эди. Жорий йилда барча умумтаълим мактабларида босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонлари ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0