Мудҳиш ЙТҲ: Ангренда 7та автомобил тўқнашди – 5 киши вафот этди

© Fotolia / Jan H. AndersenМертвый человек на асфальте
Мертвый человек на асфальте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
Oбуна бўлиш
“Ласетти”, “Кобальт”, “Жентра”, “Нексия-3”, “Матиз”, “Нексия-3” ва “Ласетти” русумли автомобиллари тўқнашди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. 24 май куни соат 09:30ларда Ангрен шаҳридан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 184 км.да “Наманган-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “МАН” русумли тиркамали юк автомобили бошқарувини йўқотиб, ағдарилиб, ўзидан олдинда темир йўл кесишмасига етмай тўхтаган.
ФВВ матбуот хизмати хабар қилишича, натижада “Ласетти”, “Кобальт”, “Жентра”, “Нексия-3”, “Матиз”, “Нексия-3” ва “Ласетти” русумли автомобиллари билан тўқнашиб, ЙТҲ содир бўлди.
Пожарные тушат горящий автомобиль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2021
Қашқадарёда "NEXIA”нинг газ баллони портлади – қурбонлар бор
Тўқнашув натижасида “Ласетти” русумли автомобили ёнган.
ЙТҲ оқибатида 5 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этди, 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олди, фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.
Тан жароҳати олган фуқаролар Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Воқеа жойида Тошкент вилояти ФВБ ва Ангрен шаҳар ФВ бўлими, ИИБ, прокуратура ва ССБ дастлабки тергов текширув ишларини олиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0