Миграция

Россия адлия вазири маҳкумларни мигрантлар ўрнига ишлатиш таклифини қўллаб-қувватлади

© СС0 / Unsplash / Yancy MinСтроители, иллюстративное фото
Строители, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
Константин Чуйченконинг фикрича, бу яхши ғоя, чунки йирик қурилишлар ва объектларда ахлоқ тузатиш марказларини яратиш мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Россия Адлия вазирлиги раҳбари Константин Чуйченко меҳнат мигрантларини маҳбуслар билан алмаштириш таклифини қўллаб-қувватлади.
Чуйченко бу ғояни яхши деб ҳисоблайди, чунки йирик қурилишлар ва объектларда ахлоқ тузатиш марказларини яратиш мумкин бўлади. Жазо муддатини ўтаётган шахслар, ўз навбатида, яхши ишчи бўлиш учун етарлича малакага эга.
Строители, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2021
Миграция
Меҳнат мигрантларини маҳбуслар билан алмаштириш таклиф этилди
Россиялик вазирнинг сўзларига кўра, ахлоқ тузатиш марказларини яратиш маҳбусларнинг жазони алмаштириш ҳуқуқини амалга ошириш имконини беради. Чуйченко ҳозирда озодликдан маҳрум қилиш жойларида бўлган 180 минг нафарга яқин киши жазони ахлоқ тузатиш ишлари шаклида ўташга ўтиш ҳуқуқига эга эканини қайд этди.
Аммо мамлакатда жами 8 мингтача ахлоқ тузатиш марказлари ташкил этилган, шу боис ҳукумат кишиларнинг жазони алмаштириш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширолмайди.

“Бу жуда ижтимоий муҳим ва қизиқ нарса, чунки одамлар бу билан жамиятдан айрилмайди, маош олади, суд қарорларида белгиланган мажбуриятларини бажара олади”, - деди Чуйченко. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Россия Адлия вазирлиги раҳбари ҳукумат бизнес билан музокаралар ўтказаётгани ва ахлоқ тузатиш марказлари ва иш ўрнини кўпайтириш учун битимлар тузаётганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Жазони ижро этиш федерал хизмати (ФСИН) директори Александр Калашников Россияда мигрантлар ишлайдиган соҳаларда маҳкумларни фаолроқ жалб қилиш ва улар ўрнига ишлатиш таклифини ўртага ташлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала