Россия

Россия Афғонистондаги ҳарбий эскалацияга тайёр - Лавров

© REUTERS / Omar Sobhaniنن په کابل کې چاودنه شوي چې ګڼ شميرخلګو ته يي مرګ ژوبله اړولې ده
نن په کابل کې چاودنه شوي چې ګڼ شميرخلګو ته يي مرګ ژوبله اړولې ده - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
Россия Афғонистондаги ҳарбий эскалацияга тайёр - Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Яқин ойлар Афғонистон учун ҳал қилувчи бўлиши мумкин, ҳарбий фаолликнинг кучайиши кутилмоқда, Россия бундай воқеалар ривожига тайёр, деб айтди душанба куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. РИА Новости.
"Келгуси ойлар ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Прогнозларга қараганда, у вақтда мавсумий жанговар ҳаракатлар авж олиши мумкин. Кўп нарса уруш олиб бораётган афғон томонларининг конструктив мулоқотни ўтказишга ва келажакдаги давлат тузилишининг муҳим масалалари бўйича келишиб олишга тайёрлигига боғлиқ бўлади”, - деди Лавров.
ТИВ раҳбари таъкидлашича, Россия Афғонистондаги воқеалар ривожига тайёр.

Аммо, албатта, биз у ерда вазият барқарорлашишидан манфаатдормиз. Шу мақсадда биз бошқа давлатлар билан биргаликда миллий ярашув жараёнини фаол равишда кўмак бермоқдамиз. Хусусан, биз буни Россия, АҚШ, Хитой ва Покистон иштирокидаги кенгайтирилган "учлик" доирасида амалга оширмоқдамиз. Келажакда биз минтақанинг барча давлатлари ва АҚШни ўз ичига олган Москва форматидаги ишларни фаоллаштиришни назарда тутмоқдамиз

Глава МИД РФ Сергей Лавров  - Sputnik Ўзбекистон
Сергей Лавров
Россия ташқи ишлар вазири
Москва “Толибон”* билан мулоқотда уларнинг Афғонистондаги ҳокимиятни монополлаштиришига қарши эканлигини тўғриликчаайтади, Ғарбда шу каби сценарийдан биринчи навбатда ташвиш билдирилмоқда, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
"Толибон томонидан ҳокимиятни эгаллаб олишидан ташвиш юзасидан биринчи навбатда Ғарб кузатувчилари билдирилмоқда. Аммо, биринчидан, толиблар ўзлари бундай ниятлари йўқлигини, иккинчидан эса - куч йўли билан ҳокимият тепасига келишини қўллаб-қувватламайдиган афғон сиёсий кучлар бор”, - деди дипломат.
Лавровнинг сўзларига кўра, барқарор келишув учун афғон жамиятининг барча этник сиёсий гуруҳлари манфаатларини ҳисобга оладиган ҳукумат тузиш керак.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала