Жамият

Тошкент телеминорасининг байроғи ёнгани ҳақидаги хабар ёлғон – вазирлик

© СС0 / Unsplash / Felix MittermeierМолния, иллюстративное фото
Молния, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
Тошкент телеминорасининг байроғи ёнгани акс этган видео юзасидан расмий маълумот берилди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази Тошкент телеминорасини чақмоқ уриши оқибатида байроқ ёнгани айтилган видео юзасидан муносабат билдирди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, пойтахтда кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити вақтида телеминорага тўғридан-тўғри чақмоқ уриш ҳодисаси содир бўлмаган. Видео олинган ракурсдан чақмоқ ургани қайд этилган бўлса-да, аслида у телеминорадан маълум бир масофада бўлиб ўтган.
“Тошкент телеминорасининг байроғи ёнган видео ҳам ёлғон хабар бўлиб, телеминора байроғининг паст қисмидаги огоҳлантирувчи қизил чироқлар шуъласи байроққа тушиб ушбу ҳолатни акс еттирган”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, телеминора кучли чақмоқ уришига қарши ҳимоя тизими ва ерга уланиш контурлари билан таъминланган. Шу боис чақмоқ уриш хавфидан тўлиқ ҳимояланган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам телеминора чақмоқ уриши оқибатида зарар кўрмагани, у бундай ҳолатлардан тўлиқ ҳимоялангани ҳақида маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала