Жамият

Uzbekistan Airways 15 июндан бошлаб Домодедово аэропортидан парвозларни қайта тиклайди

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишМеждународный аэропорт "Домодедово"
Международный аэропорт Домодедово - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Uzbekistan Airways 15 июндан Москванинг Домодедово аэропортидан парвозларни тиклайди.
Рейсларни қайта тиклаш тўғрисидаги қарор, авваламбор, Ўзбекистон “ҳаво йўллари" рейсларида қулайлик яратиш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини ошириш билан боғлиқ.
Здание аэропорта Внуково - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2018
Жамият
"Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг Москвага барча рейслари "Внуково" аэропортига ўтказилади
"Uzbekistan Airways" АЖ ва Домодедово ўртасидаги ҳамкорлик аэропортнинг шерик авиакомпаниялари парвозлари ва трансфер рейслари географияси туфайли Ўзбекистонда туризмни жадал ривожлантириш учун қулай шароит яратади.
"Ҳамкорлигимиз йўловчиларга вақт ва парвоз харажатларини сезиларли даражада тежаш учун янги имкониятларни очади", - дейди "Uzbekistan Airways"нинг РФ минтақавий вакили Акмал Жўраев.
Uzbekistan Airways 14 июн куни Внуково аэропортидан сўнгги парвозини амалга оширади. Буни Sputnik мухбирига авиакомпания матбуот хизмати тасдиқлади. Кейинги кундан бошлаб эса барча рейслар Домодедово аэропортидан амалга оширилади.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 28 октябридан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Ўзбекистондан Москвага барча рейслари “Домодедово” аэропортидан “Внуково” аэропортига ўтказган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала