Сиёсат

Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия ИИВ ўртасида ахборот алмашиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади

© Sputnik / Михаил КлиментьевФлаги России и Узбекистана
Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Битим 2020 йил 15 декабрда Тошкент ва Москва шаҳарларида имзоланган.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия билан икки мамлакат ИИВлари ўртасида электрон шаклда ўзаро ахборот алмашиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади.

“Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида ички ишлар органларининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборот ҳамкорлиги ва электрон шаклда ўзаро ахборот алмашиш тўғрисидаги битим тасдиқлансин”, - дейилган ҳужжат матнида.

Битим 2020 йил 15 декабрда Тошкент ва Москва шаҳарларида имзоланган.
Томонлар ўртасида муносабатларда амал қиладиган халқаро шартномалар доирасида электрон шаклда ўзаро ахборот ҳамкорлигини ташкил этиш унинг предмети ҳисобланади. Уларни амалга ошириш учун ваколатли органлар этиб томонлар давлатларининг Ички ишлар вазирликлари белгиланди. Битим доирасида давлат сирини ташкил этадиган ахборот алмашилмайди.
Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида Россия томонига тегишли билдиришнома йўллаш вазифаси топширилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала