Ўзбекистон халқаро ислом академиясига янги раҳбар тайинланди

© Sputnik / Дильшода РахматоваМеждународная исламская академия Узбекистана
Международная исламская академия Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Oбуна бўлиш
Музаффар Комиловга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комиловга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Халқаро ислом академиясининг собиқ ректори, президент маслаҳатчиси Рустам Қосимов май бошида вафот этган эди.
Шоазим Миноваров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Шоазим Миноваров президент маслаҳатчиси этиб тайинланди
Музаффар Комилов 2018 йил апрелида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.
У илгари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бошқарма бошлиғи, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетларида проректор лавозимларида ҳам фаолият юритган.
Янгиликлар лентаси
0