Миграция

Россиядаги ноқонуний мигрантларга қачонгача вақт берилган?

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишСотрудники полиции и пассажир
Сотрудники полиции и пассажир - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган чет элликларга 2021 йил 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилган.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари 2021 йилнинг 15 июнига бўлишларини қонунийлаштириш ҳуқуқидан фойдаланишлари мумкин. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларга эслатма билан чиқди.
Бунинг учун мигрантлар яшаш жойидаги тегишли Россиянинг ички ишлар органларига мурожаат қилишлари мумкин.
Бунда ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш чоралари қўлланилмайди. Уларга яшаш жойидаги миграция бўлимидан қайта рўйхатдан ўтиш имконияти берилади.
Қайд этилишича, Россия ИИВ билан ўрнатилган ҳамкорлик асосида Россия ҳудудида ҳуқуқий мақоми қонунийлаштирилиши керак бўлган 300 минг нафардан ортиқ ўзбекистонликларнинг рўйхати шакллантирилган.
Россия ИИВ ҳам ўз навбатида хорижликларга мақомларини 15 июнгача қонунийлаштириш кераклигини эслатиб, қисқа муддат ичида ички ишлар органларининг тегишли бўлимларига мурожаат қилишларини сўраган.
Строители, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
Миграция
Россия адлия вазири маҳкумларни мигрантлар ўрнига ишлатиш таклифини қўллаб-қувватлади
Ушбу масалада ёрдам олмоқчи бўлган ўзбекистонликлар қуйидаги ҳаволада келтирилган рақамларга мурожаат қилишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала