Сурхондарёда бир гуруҳ шахслар ХДП депутатини калтаклади

Кулак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Oбуна бўлиш
ХДП Сурхондарёда калтакланган депутат иши суриштируви чўзилиб кетаётганидан хавотир билдирди.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Бойсун туман кенгашига Халқ демократик партиясидан депутатликка сайланган Ўктам Жабборовни 14 апрель куни бир гуруҳ шахслар калтаклади. Бу ҳақда ХДП матбуот хизмати хабар қилди.
Ушбу воқеа яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан сўнг турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Партия хабарига кўра, ҳолат юзасидан туман ИИБ жиноят иши қўзғатган ва тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
“Суриштирув ишлари бошланганига бир ярим ойдан ошган бўлса-да, ҳамон муайян бир хулосага келинмагани, тергов ҳаракатлари чўзиб юборилгани жабрланувчи, унинг яқинларининг норозилигига, партиядошларининг хавотирига сабаб бўлмоқда”, - дейилган хабарда.
Партия Бош прокуратура ва ИИВдан мазкур жиноят иши терговини назоратга олишни, айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Янгиликлар лентаси
0