Иқтисод

Термизда Ўзбекистон–Афғонистон бизнес форуми бошланмоқда

© Хокимият Сурхондарьинской областиУзбекистан - Афганистан бизнес форум в Термезе
Узбекистан - Афганистан бизнес форум в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Бизнес форум доирасида кооперация биржаси, шунингдек, “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилинган.
ТОШКЕНТ, 25 май – Sputnik. Ўзбекистон – Афғонистон бизнес форумининг қўшни Афғонистондан келган иштирокчилари “Айритом” чегара божхона постида тантанали кутиб олинди, деб хабар қилмоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги.
© Хокимият Сурхондарьинской областиУзбекистан - Афганистан бизнес форум в Термезе
Узбекистан - Афганистан бизнес форум в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Узбекистан - Афганистан бизнес форум в Термезе
Делегация сафида бир гуруҳ тадбиркорлар билан бирга Афғонистон Ислом Республикасининг Президенти Девони раҳбари Муҳаммад Шокир Коргар, Афғонистон Савдо-саноат палаталари федерацияси раиси Исмоил Ғазанфар, Балх вилояти волийси Муҳаммад Фарҳод Азимий сингари меҳмонлар ҳам бор.
Бизнес-форум доирасида ташкил этилаётган ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси, кооперация биржаси ҳамда “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмасида мамлакатимиз вилоятлари ва Сурхондарёда ишлаб чиқарилаётган қурилиш моллари, электротехника, чарм, текстиль саноати, қишлоқ хўжалиги, автотранспорт воситалари ва бошқа маҳсулотлар, миллий ҳунармандлик буюмлари кенг намойиш этилади. В2В, G2B учрашувлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбирга тайёргарлик бир неча кун олдин бошланган эди. Хусусан, Термиз шаҳридаги “Санъат саройи”да бизнес форум ўтказиш учун шароитлар яратилган. Сарой ҳудудидаги боғда ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси, кооперация биржаси, шунингдек, “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилинган. Кўча ва хиёбонлар тадбир мазмунига мос баннерлар билан безатилган эди.
© Хокимият Сурхондарьинской областиУзбекистан - Афганистан бизнес форум в Термезе
Узбекистан - Афганистан бизнес форум в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Узбекистан - Афганистан бизнес форум в Термезе
Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари орасида щзаро фойдали шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
© Хокимият Сурхондарьинской областиУзбекистан - Афганистан бизнес форум в Термезе
Узбекистан - Афганистан бизнес форум в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Узбекистан - Афганистан бизнес форум в Термезе
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала