"Яшил технологиялар водийси" илмий-технологик консорциумининг тақдимоти ўтказилди

© Академия наук УзбекистанаПроведена презентация первого в Узбекистане научно-технологического Консорциума "Долина зеленых технологий
Проведена презентация первого в Узбекистане научно-технологического Консорциума Долина зеленых технологий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Oбуна бўлиш
"Янги материаллар ва гелиотехнологиялар" мавзусида халқаро илмий конференция
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Тошкент вилояти Паркент туманидаги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси С.А.Азимов номидаги “Физика-қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институтида "Янги материаллар ва гелиотехнологиялар" мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда Ядро физикаси институти, Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ҳамда Физика-техника институтлари, И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Илғор технологиялар маркази, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети мутахассислари, академик-олимлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Асосий мақсад янги материаллар, гелиотехнологиялар ва қайта тикланадиган энергия манбаларини яратиш, такомиллаштириш ва улардан фойдаланиш масалаларини таҳлил қилиш, муҳокама этиш ва илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
Конференция давомида AҚШ, Германия, Франция, Жанубий Корея, Россия, Беларус ва республика олимларининг кўп функционал материалларни яратиш, улардан маҳсулот ишлаб чиқаришнинг илғор технологиялари, шунингдек, гелиотехнологиялар ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан амалий фойдаланиш масалаларига бағишланган илмий маърузалари тингланди.
Ўзбекистонда биринчи марта ташкил этилаётган "Яшил технологиялар водийси" илмий-технологик Консорциумининг тақдимоти ўтказилди.
Ушбу лойиҳа Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва "Ўзкимёсаноат" AЖ ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Унинг асосий мақсади - водород энергетикаси технологиялари, карбон толаларини олиш усуллари, ўта ўтказувчан материаллар ва хусусиятлари олдиндан белгиланган материаллар соҳасида экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш, синаш, тажриба синовларини ўтказиш бўйича ҳамкорликдаги мега-лойиҳаларни амалга ошириш.
Янгиликлар лентаси
0