АҚШнинг Афғонистондан чиқиши ва генерал Дўстум қўзғолони

© AFP 2023 / NOORULLAH SHIRZADAРашид Дустум
Рашид Дустум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
Oбуна бўлиш
Афғонистондан АҚШ қўшинларининг олиб чиқилиши мамлакатдан мавжуд бўлган қарама-қаршиликларни янада кучайтириб юборди. Қўшни Марказий Осиё давлатлари вазиятни хавотир билан кузатишмоқда. Россия можаронинг барча иштирокчиларидан жанговар фаолликни камайтиришни сўрамоқда.
АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларининг олиб чиқишни бошлаганидан сўнг Толибон мамалакатнинг шимолий ҳудудларида фаол ҳаракатларни бошлаб юборди. Қобулда эса бир гуруҳ “Исломий давлат” вакиллари қўлга олинди.
Келиб чиқиши ўзбек бўлган, афғонистонлик таниқли ҳарбий қўмондон, маршал Дўстум тарафдорлари Фарёб вилоятида янги тайинланган губернаторга қарши норозилик намойишлари бошлаб юборишди. Унинг самолёти Маймене аэропортига қўнишга ҳам имкон берилмади. Минглаб аҳоли ва Афғонистон Ислом халқ ҳаракати партиясининг жангчилари аэропорт ва бирнеча давлат муассасаларини блоклаб қўйишди.
Оқибатда, янги губеурнатор Дауд Лагмани Мудофаа вазирлиги ҳарбий базаси ҳудудига қўнишга ва ўша ердан туриб “қамалда бўлгандек” ишлашга мажбур бўлмоқда. Маҳаллий аҳолининг қарори қатъий.
Рашид Дўстум, Афғонистонда “учинчи одам” ҳисобланади. Ундан ташқари унинг катта жанговар тажрибаси ва ўзига яраша обрўси ҳамда кўп сонли тарафдорлари ҳам бор.Унинг президент Ашраф Ғани қарорига бўй сунмаслиги ҳарбий қўзғолонга ўхшайди ва Қобулда ички қарама-қаршилик ортиб бораётганидан дарак беради. Дўстумнинг ўзи олдинги бош вазир Абдулла Абдулла тарафдори эди.
Транспортный вертолет в горах Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2019
Генерал Дўстум Афғонистон шимолига кенг кўламли юриш бошлади
Сўнгги кунларда қўшни давлатда террорчилар ҳужумлари ва толибон ва ҳукумат қўшинлари орасида тўқнашувлар сони ортиб бормоқда. Яқинда Қобулда 7 нафар “Исломий давлат” вакиллари ҳам қўлга олинган эди. Улар 50дан ортиқ ҳужумлар уюштиришда айбланмоқда. Тез-тез бўлаётган жанговар ҳаракатлар Афғонистон аҳолиси оммавий равишда мамлакатни тарк этмоқда. Бу ерда тинчлик ўрнатилиши қўшни мамлакатлар учун ҳам яхши янгилик бўларди.

Ҳарбий-сиёсий нотинчлик

Фарёб провинцияси аҳолиси 21 май куни мамлакат шимолида янги федерал ҳукумат ташкил қилиш шиори билан чиқди. Ушбу ҳудудда сепаратистик кайфиятлар кучаймоқда. Дўстум вакили “Агар афғон ҳукумати Фарёб аҳолисининг қонуний талабига жавоб бермаса, норозилик янада кучаяди”, - деди. Ушбу норзиликка 6та шимолий ва шимоли-шарқий провинциялар қўшилиши мумкин.
Қобул томонидан тайинланган амалдорга маҳаллий аҳоли қаршилик қилиши – тизимли муаммолар борлигидан дарак беради. Президент Ашраф Ғани ва бош вазир ўринбосари Абдулла Абдулла орасида рақобат кучаймоқда. Давлат раҳбарибошқа сиёсатчилар билан ҳам келишувга эриша олмаяпти. Шу сабабли ҳам Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёни учун Олий кенгаш (25 киши) тузишнинг иложи бўлмаяпти. Ушбу кенгашнинг ваколатлари ҳам ҳозирча тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Толибон ҳам музокараларда иштирок этишни тўхтатган ва қайтиш эвазига 7 минг нафар асирга олинган жангариларни озод қилишни сўрамоқда. Германиянинг Шпигель нашрига берган интервьюсида Ашраф Ғани бунга тайёр эканини маълум қилган. Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Қобул 5000 нафар асирга олинган жангариларни озод қилган эди. Уларнинг бир қисми жанг майдонларига қайтди.
Страны мира. Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2021
Урушга таклифномами?: Афғонистон МО давлатларига "махсус кучлар дўстлиги"ни таклиф қилди
Афғонистон ҳукумати 18 май куни хорижий қўшинлар давлатдан чиқиб кетганидан сўнг Толибонга қарши курашни давом эттириши мумкинлигини хабар қилган эди. Толибон эса Афғонистонда Республика ўрнига ислом амирлиги қуриши мумкинлигини маълум қилмоқда. Тинчлик ўрнатиш жараёни ҳам “бир қадам олдинга иккки қадам орқага” тамойили асосида кетмоқда. Вазият мантиқсиз ва боши берк кўчага кириб қолган.
Ушбу “тинчлик ўрнатиш” жараёнида Қобул Пекин билан муносабатларни мустаҳкамлашга уринмоқда. Ҳатто Афғонистонда Хитой ҳарбийлари пайдо бўлишига шама қилмоқда. Яқинда АИР ва ХХР орасида ушбу борада келишувга эришилди. Чин мамлакати ташқи ишлар вазири Ван.И. айтишига кўра, “Хитойн Афғонистондаги барча кучларни қўллаб-қувватлайд. имумкинолини
Что касается российской позиции, глава МИД РФ Сергей Лавров вчера отметил, что Москва готова к любому развитию ситуации в Афганистане после вывода иностранного контингента, включая "всплеск боевой активности" в ближайшие месяцы.

Алъянс “қуённнг расмини чизмоқда”

АҚШ Қуролли кучларининг Марказий қўмондонлиги ўтган ҳафтада Афғонистондан қўшинларнинг 20% олиб чиқилганини тасдиқлади. Эвакуация режадан илдам кетмоқда ва 11 сентябрдан олдинроқ ҳам тугатилиши мумкин. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 21 май куни Парижда Афғонистонда амалга оширилган “Қатъий ёрдам” операциясининг якунларини эълон қилди. “Ҳарбий ёрдам босқичини якунлар эканмиз биз янги басқичга ўтдик” деган эди. Ушбу сўзларнинг маъноси нимада?
Американские солдаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2021
АҚШ ва НАТО Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишни бошлади
НАТО ва Пентагон Афғонистонда энг фаол бўлган даврларда (2010 – 2013) хорижий аскарлар сони 150 мингдан ортиқ эди. Шу қадар кўп сонли ҳарбийлар гуруҳи ҳам Толибонни йўқ қила олмади. Муносабатларнинг “янги босқичи” эса – ҳозирча фақат қоғозда. Унинг бюджети ҳам ҳозирча маълум эмас. НАТО бундан буён Афғонистонда ута йўналиш бўйича ёрдам беради:
Афғон хавфсизлик кучларига маслаҳат ва молиявий кўмак бериш;
Афғон махсус кучларига ҳарбий таълим бериш (хорижда);
Қобул аэропорти учун технологик ва молиявий ёрдам.
Айтиш жоизки ушбу ёрдамнинг барча тури билан Ғарб мутахассислари томонидан Афғонистон ичида бўла туриб бир неча йилдан кўрсатилмоқда. Масофавий ёрдам самарали бўлиши гумон. Хорижий қўшинлар чиқиб кетиши муносабати билан Афстралия 28 май куни Афғонистондаги элчихонасини ёпади. Вақтинча дейилган, лекин бу ҳолат кўпроқ қочиб қолишни эслатади.
Афғонистондан қўшинларни тўлиқ олиб чиқиш – ушбу ҳудудда АҚШ таъсири йўқолишини англатади. Бу эса уларнинг ташқи сиёсатига зид. Ахир улар икки асосий рақиб – Россия ва Хитойга қарши курашмоқда. Чиқиб кетиб, лекин бир вақтнинг ўзида бирор яқинроқ жойда қолишнинг иложи бўлмаяпти. Ўзбекистон ва Тожикистон АҚШ учун заҳира аэродом бўлишни истамайди. Туркманистоннинг Қобул ва Толибон билан мунносабатлари бир текис, шу сабабли улар ўз ҳудудидан АҚШга жой беришни истамайди.
Министерство обороны Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2021
Ўзбекистонда хорижий ҳарбий базаларни жойлаштириш мумкин эмас – Мудофаа вазирлиги
Қозоғистон ва Қирғизистон – КХШТ аъзоси ва ушбу мақом коллектив хавфсизлик шартномасига кўра, қатор чекловларга эга. Позиция ва обрўй йўқотишларини камайтириш мақсадида АҚШ фаол равишда ҳамкор қидирди ва Афғонистондан 1200 км узоқликда бўлган Саудия Арабистонидан жой топди. Дунё куч мараказларининг “Евроосиёнинг ушбу чорраҳаси”га таъсир ўтказиш учун кураши якунланмаган кўринади.
* – Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0