Коронавирусга чалинганлар 99 мингдан ошди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЛечение больных COVID-19 в ГКБ №40
Лечение больных COVID-19 в ГКБ №40 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 99 мингдан ошди, ўтган сутка давомида вафот этганлар 2 кишини ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Ўзбекистонда 26 май соат 08:00 ҳолатига коронавирусга чалинганлар 99 мингдан ошди, деб хабар қилмоқда Санитария - эпидемиология хизмати.
Ўтган сутка давомида янги касалланганлар сони энг кўп Тошкент шаҳрида аниқланган - 104 киши.
Шунингдек, Самарқанд вилоятида - 46 киши, Тошкент вилоятида - 38 киши, Сирдарё вилоятида - 5 киши, Фарғона ва Наманган вилоятларида - 4 кишидан, Жиззах, Навоий вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида - 3 кишдан.
Хоразмда - 2 киши. Сурхондарё, Бухоро ва Андижон вилоятларида - 1 кишидан.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 684 нафарни ташкил қилди. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3697 нафар бемор даволанмоқда.
Маълумот учун, айни дамда Ўзбекистонда жами эмланганлар сони 1683116 кишидан ошган. Улардан 2 босқичда эмланганлар сони - 470 519 кишини ташкил қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0