Жамият

Метрода авария рўй берганда йўловчига етказилган зарарни қоплаб бериш таклиф қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПассажиры в поезде
Пассажиры в поезде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
Кейинги вақтларда пойтахт аҳолиси ерости транспортида тез-тез муаммоларга дуч келмоқда. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги буни ҳисобга олиб қатор таклифлар билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги метрода йўловчилар ташишни тартибга солишга оид қатор таклифлар билан чиқди.
Агентлик йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан метрополитенда йўловчилар, багаж ва юк багажи ташиш қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклида тасдиқлаш таклифини билдирмоқда.
Авария ва техник носозлик сабабли хизмат кўрсатиш тўхтатилганда йўловчига етказилган зарарларни қоплаб беришнинг аниқ тартиби ва механизмларини ишлаб чиқиш таклиф қилинмоқда.
Йўловчи-истеъмолчилар билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби, метрополитенда йўловчи хавфсизлигини таъминлашнинг давлат кафолатларини назарда тутиш режалаштирилмоқда.
Агентлик хизмат кўрсатиш қоидаларини тушунарли йўловчиларга етказишни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлаган.
Метро, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Жамият
Тошкент метросида йўловчилар ҳуқуқлари бузилаётгани ўрганилмоқда
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, ижрочи ишни шартномада белгиланган муддатда бажариши шарт. Ташувчининг айби билан йўловчи белгиланган манзилга етказиб қўйиш таъминланмаган тақдирда ижрочи йўловчини бошқа транспорт воситаси орқали белгиланган манзилга етказиб қўйиш ёки тўланган пулни қайтариш чораларини кўриши шарт.
Эслатиб ўтамиз, кейинги вақтларда пойтахт аҳолиси ерости транспортида тез-тез муаммоларга дуч келмоқда. Масалан, куни кеча метро поезди "Ҳамид Олимжон" бекатида тўхтаб қолди, апрелда поезд очиқ эшиклар билан ҳаракатланди. Бундан ташқари, 28 апрель куни туннелда поезд тўхтаб қолди ва йўловчилар рельслар орқали бекатга етиб олди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала