Россия

Путин ва Байден учрашувида “сюрприз” бўлиши мумкин

© AFP 2018 / ALEXEY DRUZHININАмериканский лидер Джо Байден и президент России Владимир Путин
Американский лидер Джо Байден и президент России Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
Июнь ойида бўлиб ўтадиган Россия ва АҚШ президентлари учрашувидан сўнг ушбу икки давлат муносабатларининг янги босқичи бошланиши мумкин.
Кремль ва Оқ уй Россия ва АҚШ раҳбарлари Владимир Путин ҳамда Жо Байден 16 июн куни Женевада учрашишини тасдиқлашди. Сиёсатчи Алексей Мухин икки давлат раҳбарлари нималар ҳақида гаплашиши ҳақида фикр билдирди.
Учрашувда икки томонлама муносабатлар келажаги, халқаро кун тартиби ва стратегик барқарорлик ҳамда COVID-19 билан кураш масалалари муҳокама қилинадидеган эди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
Сиёсатчи Алексей Мухин хулосасига кўра ушбу учрашув ўзига хос сюрприз ҳам бўлиши - Россия ва АҚШ муносабатларининг янги босқичи бошланиши мумкин.
“Биз ҳозир ўткир қарама-қаршилик босқичида турибмиз ва биз рақиблармиз. Бу аниқ ва буни биз эмас улар эълон қилишди. Шу сабабдан ҳам ҳозир АҚШ ва Россия президентлари глобал хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишлари мумкин, чунки бу барчага таалуқли. Ундан ташқари глобал ўзгаришлар ҳам муҳокама қилиниши мумкин, нафақат иқлим ўзгариши балким халқаро муносабатлар ҳам”, - дейди Мухин.
“Аслида гап янги “Ялта анжумани” ҳақида кетаётган бўлиши мумкин. Ушбу музокаралар жуда узоқ давом этиши мумкин. Лекин сюрприз содир бўлиши ва ҳаммаси жуда тез тугаши ҳам мумкин. Лекин бир нарса аниқ-ки, олдин халқаро муносабатларда Россияни юқори мақомга эга давлат сифатида тан олишдан бош тортган АҚШ, энди бунинг аксини тан олишга мажбур бўлмоқда. Ушбу учрашувнинг амалга ошиши шуни тасдиқлайди”, - дейди сиёсатчи.
Апрел ойнинг 13 кунида Байден Путин билан бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида Вашингтон Москва билан муносабатларни барқарорлаштириш ниятида эканини маълум қилган эди. Ўшанда Оқ Уй раҳбари учрашув июнь ойида бўлиб ўтишига умид билдирган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала