Маданият

“Қуёш лаззати” фильми Netflix платформасида пайдо бўлиши мумкин

© AFP / OLIVIER DOULIERYЛоготип компании Netflix
Логотип компании Netflix - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамда Россиянинг “Спутник Восток Продакшн” кинокомпанияси билан ҳамкорликда “Солнце на вкус” (“Қуёш лаззати”) фильми олинмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигида суратга олинаётган “Қуёш лаззати” (“Солнце на вкус”) фильми Netflix платформасида пайдо бўлиши мумкин. Ҳозирда бу борада фаол музокаралар олиб борилмоқда.
“Фильмни суратга олаётган “Спутник Восток продакшн” кинокомпанияси сўнгги йиллар дунёдаги йирик стриминг хизмати Netflix билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Ҳозирда “Қуёш лаззати” картинасини ҳам Netflix платформасида тақдим этиш бўйича музокаралар олиб бориляпти”, - дейилган Ўзбекистон Кинематография агентлиги хабарида.
Ҳозир “Қуёш лаззати” фильми Тошкентда суратга олинмоқда. Аввалроқ Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ҳам суратга олиш ишлари бўлиб ўтганди. Кинокартина 2021 йилнинг куз мавсумида премьера қилиниши режалаштирилган.
Постановкачи режиссёр Эльдар Салаватов, рассом Юрий Фоменко, продюсерлар Александр Кессель ва Фирдавс Абдухолиқов, режиссёр Татьяна Суляева. Сценарий эса россиялик таниқли сценарист Олег Маловичкога тегишли.
Бизда кино олинг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2020
Инфографика
МДҲда хорижлик кино компанияларга қанча компенсация тўланади?
Саргузашт, фентези жанридаги фильмда Ўзбекистонга саёҳати давомида саргузаштлар уммонига тушиб қолган оддий москвалик оила ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, Бухоро амири хазинасини излаш, уни таъқиб қилиш, дўстлик мавзуси, оилавий можаролар тасвирланади.
Фильмда ўзбек ва рус юлдузлари ҳам иштирок этишади: Андрей Мерзликин, Александр Ильин, Муҳаммадисо Абдулхаиров ва бошқалар.
Хорижий студия ва агентлик ўртасидаги келишувга асосан фильмнинг дунё прокатидан тушган фойданинг 25 фоизлик улуши Кинематография агентлигига тегишли ва Ўзбекистонда намойиш этиш бўйича барча ҳуқуқлардан фойдаланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала