Маданият

Регистонда Россиянинг энг нуфузли оркестри концерт берди

© ГУВД САмаркандской областиБлаготворительный концерт оркестра Нац. филармонии РФ в Самарканде
Благотворительный концерт оркестра Нац. филармонии РФ в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
Регистон майдонида яна бир мусиқа байрами - Владимир Спиваков бошчилигидаги Россия Миллий Филармонияси оркестрининг концерти бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Кеча 25 май куни, Самарқанддаги ҳашаматли Регистон майдонида Владимир Спиваков бошчилигидаги Россия Миллий Филармонияси оркестрининг концерти бўлиб ўтди.
© ГУВД САмаркандской областиБлаготворительный концерт оркестра Нац. филармонии РФ в Самарканде
Благотворительный концерт оркестра Нац. филармонии РФ в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
Благотворительный концерт оркестра Нац. филармонии РФ в Самарканде
Ушбу концертга вилоят раҳбарияти, ўқитувчилар, маданият ва санъат соҳаси вакиллариэ, мусиқа ўқув юртлари талабалари ҳамда махсус болалар уйлари тарбияланувчилари таклиф этилди.
Конерт солистлари - Россия Большой театри Екатерина Морозованинг ёрқин сопраноси ҳамда Беҳзод Давроновнинг тенор овозлари томошабинларда унутилмас таасурот қолдирди. Регистон майдонининг бетакрор акустикаси туфайли ушбу оқшом классик мусиқа янада жозибадор жаранглади.
Концертни машҳур скрипкачи, таниқли дирижер, СССР ва бир неча республикалар халқ артисти ва ЮНЕСКО томонидан "дунё артисти" деб тан олинган маэстро - Владимир Спиваков бошқарди.
1/5
2/5
3/5
4/5
5/5
1/5
2/5
3/5
4/5
5/5
Маълумот учун, Россия миллий филармонияси оркестрининг Ўзбекистонда 23 май куни Тошкентда ва 25 май куни Самарқандда бўлиб ўтган хайрия концертлари ўзбекистонлик таниқли тадбиркор Алишер Усмоновнинг "Санъат, фан ва спорт" номли фонди ҳамда Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш фонди ёрдамида ташкил қилинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала