Иқтисод

Сардоба тошқинидан жабр кўрган корхоналарга 126 млрд сўм тўлаб берилади

© Sputnik / Дильшода РахматоваПоследствия прорыва на Сардобинском водохранилище
Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
Аввалроқ Ҳукумат комиссияси балиқчилик, чорвачилик ва паррандачиликка ихтисослашган корхоналарга етказилган зарарни қоплаш бўлган маблағни ҳисоблаб чиққан эди.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Олий Мажлис Сенати Кенгаши 25 май куни бўлиб ўтган йиғилишда Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши оқибатида Сирдарё вилоятидаги тадбиркорларга етказилган зарар учун компенсацияни республика бюджетидан босқичма-босқич ажратиш таклифини маъқуллади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил апрелида Ҳукумат комиссияси балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик йўналишларига ихтисослашган тадбиркорлик субъектларига етказилган зарар миқдорини қоплаш ҳамда ирригация ва мелиорация тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун зарур бўладиган маблағ миқдорини ҳисоблаб чиққан. У 126 млрд сўмни ташкил этган.
Ситуация в Сырдарьинской области, где произошел прорыв дамбы на Сардобском водохранилище - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2021
Жамият
Россиялик мутахассислар Сардоба сув омборини тиклашда ёрдам беради
“Шунингдек, Сенат аъзолари жойларга чиқиб тадбиркорлик субъектлари, фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар асосида мавжуд ҳолатни ўрганиб чиққан эди. Бу масала Олий Мажлис Сенати томонидан доимий назоратга олинган”, - дейилган хабарда.
Сенат Кенгаши талаб этиладиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан босқичма-босқич ажратиш таклифини маъқуллади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиб, сув тошқини юз берган эди. Техноген фалокатнинг асосий сабаблари қилиб лойиҳалаштириш, қуриш ва тўғоннинг эксплуатация жараёнида йўл қўйилган хато ва камчиликлар маълум қилинган эди. Орадан бир йил ўтиб 17 нафар “Сардоба иши” айбдорларига суд ҳукми ўқилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала