Дунёда

“Толибон”* Афғонистон қўшниларини ўз ҳудудига хорижий базаларни жойлаштирмасликка чақирди

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишАвтомат в руках члена незаконного вооруженного формирования
Автомат в руках члена незаконного вооруженного формирования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
"Толибон”* акс ҳолда “барча машаққат ва қийинчиликлар учун жавобгарлик бундай хатоларни содир этганларнинг зиммасига юклатилишини” таъкидлаган.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. “Толибон”* радикал ҳаракати Афғонистонга қўшни давлатларни ўз ҳудудига чет эл базаларини жойлаштирмасликка чақирди.
Толиблар ОАВда АҚШнинг Марказий Осиё минтақасида ҳарбий базаларини жойлаштириш ҳақидаги режалари ҳақидаги кўплаб хабарлар тарқалиши ортидан шундай баёнот берди.
Баёнот матни РИА Новости ихтиёрига келиб тушган.
“Биз ўз еримиздан бошқалар хавфсизлигига қарши фойдаланилмаслигини бир неча марта маълум қилдик ва бошқаларни ҳам ўз ерлари ва ҳаво ҳудудларидан мамлакатимизга қарши фойдаланмасликка чақирамиз”, — дейилади афғон радикаллари баёнотида.
Американские солдаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2021
Аналитика
АҚШ Афғонистондаги базаларини Марказий Осиё мамлакатларига кўчиришга умид қилмоқда
Шунингдек, “Толибон”* акс ҳолда “барча машаққат ва қийинчиликлар учун жавобгарлик бундай хатоларни содир этганларнинг зиммасига юклатилишини” таъкидлаган ва қўшни давлатларни чет эл кучларини жойлаштирилишига йўл қўймасликка қатъий чорлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка нашри “Wall Street Journal” АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини чиқаргач, уларни Марказий Осиё мамлакатларида жойлаштириши мумкинлиги, аммо айни вақтда келишувлар йўқлиги ҳақида хабар қилган эди. Вашингтон 11 сентябргача Афғонистондан қўшинларини тўлиқ олиб чиқиб кетиши ҳақида маълум қилган.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала