Тошкентда мактаб ўқувчиларига ҳоким стипендияси жорий этилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровХоким города Ташкента Джахонгир Артикходжаев
Хоким города Ташкента Джахонгир Артикходжаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
Oбуна бўлиш
Тошкентда янги ўқув йилидан бошлаб мактаб ўқувчилари ва уларнинг ўқитувчиларга ҳоким стипендияси жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Янги ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилар учун стипендия жорий этилади, деб хабар қилмоқда Газета.уз Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга асосланиб.
Ҳоким айтишига кўра, ҳар бир мактабдан 5 нафар аълочи ўқувчига 500 минг сўмдан, уларнинг ўқитувчиларига 1 миллион сўмдан стипендия берилади.
"Стипендия масаласи Худо хохласа ҳал бўлади. Ҳоким стипендияси масаласи бўйича биз ҳозир мактаб ўқувчиларига бу йилдан режа қилдик. Ҳар бир мактабдан 5 та фан физика, математика, биология ва кимё ҳамда бу йил чет тилини қўшдик. Бешта ўқувчига ҳоким стипендияси бўлади. Сентябрдан бошлаб ҳар битта ўқувчига ойига 500 минг сўмдан ва уни тарбиялаган ўқитувчисига 1 млн сўмдан берилади. 9 ой ўқиса мактабда 5 млн сўм ҳар бир яхши ўқиган, ўзлаштирган ўқувчига тегади ва 10 млн сўм уни тарбиялаган ўқитувчисига бўлади", — деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Кейинчалик ушбу амалиёт ОТМ талабалари учун ҳам жорий этилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0