Туризм

“UzAirways” Москвадаги аэропорт ўзгариши сабабини тушунтирди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишАэропорт Домодедово
Аэропорт Домодедово  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш учун Домодедово аэропорти билан ҳамкорликни тиклашга қарор қилган.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпанияси бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш учун Москванинг Домодедово аэропорти билан ҳамкорликни тиклашга қарор қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.
“UzAirways” вакилининг маълум қилишича, Домодедово аэропорти кўпроқ боғловчи рейслар имконини беради ва авиакомпания йўловчилари у ердан кейинги манзил сари йўл олишлари мумкин.
Бу танлов учун таъсир қилган яна бир омил бу Домодедово аэропорти базасида кўплаб йирик авиакомпаниялар борлигидир.
Самолёт авиакомпании Red Wings в аэропорту Домодедово. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
Иқтисод
Red Wings Ўзбекистонга парвозларни бошлаши мумкин – Мантуров
Аниқлик киритилишича, ҳозир авиакомпаниялар ўртасида рейсларнинг қўшма тижорий эксплуатацияси ва ташиш ҳужжатларини ўзаро тан олиш тўғрисида бир нечта битим ишлаб чиқилмоқда.
“Домодедово аэропорти билан ҳамкорлик “Uzbekistan Airways” йўловчилари учун янада қулай шароитлар яратиш имконини беради”, - дея маълум қилди компания вакили.
Аввалроқ “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 15 июндан бошлаб Москванинг Домодедово аэропортидан парвозларни тиклаши маълум бўлган эди. Компаниянинг Внуковога охирги рейси жорий йил 14 июнь куни амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала