“Узайтиринг ёки тарк этинг”: Қозоғистонда чет элликларнинг бўлиш муддати 5 июнда тугайди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМигранты
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқароларидан Қозоғистонда вақтинча бўлиб туриш муддатини қонунийлаштириш ёки 2021 йил 5 июндан олдин мамлакат ҳудудини тарк этишини тавсия қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг Олматадаги Бош консулхонаси мамлакат фуқароларига жорий йил 5 июнь куни Қозоғистон ҳудудида чет элликларнинг вақтинчалик бўлиш муддати тугашини эслатди.
Қайд этилишича, Қозоғистонда COVID-19 пандемияси муносабати билан хорижликларни мамлакатдан чиқиб кетишига имконият бўлмагани боис вақтинча бўлиб туриш муддатлари бир неча марта узайтирилган ва бу муддат 5 июнь куни тугайди.
Қозоғистон ҳукумати чет элликларни маъмурий жавобгарликка тортилишининг олдини олиш мақсадида белгиланган муддатгача мамлакат ҳудудида қолишни қонунийлаштиришни сўрамоқда.
Таъкидланишича, Қозоғистон чегара хизмати чет эллик фуқароларнинг мамлакатдан тўсиқсиз қайтиши учун барча чора-тадбирларни амалга оширади. Мақомларини қонунийлаштирмаган чет элликлар жаримага тортилиб, мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилади.

“Бош консулхона Ўзбекистон фуқароларига Қозоғистон ҳудудида вақтинча бўлиб туриш муддати тугаган бўлса, мақомларини қонунийлаштириш ёки 2021 йил 5 июндан олдин мамлакат ҳудудини тарк этишни тавсия қилади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус сабаб вақтинча тўхтатиб қўйилган Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги мунтазам парвозлар ўтган йили сентябрь ойида расман тикланган эди.
Сотрудники полиции и пассажир - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Россиядаги ноқонуний мигрантларга қачонгача вақт берилган?
Янгиликлар лентаси
0