Дунёда

Хоккайдо яқинида Россия ва Япония кемалари тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

© Sputnik / Алексей Павлишак / Фотобанкка ўтишШторм в Евпатории
Шторм в Евпатории - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
Россия юк ташувчи кемаси ва Япония кичик балиқчи кемаси тўқнашуви оқибатида 3 киши қурбон бўлди.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Япониянинг Хоккайдо ороли яқинида Россия юк ташувчи ва Япониянинг балиқ овловчи кемалари тўқнашиб кетди.
Хабарда айтилишига кўра, Россиянинг "Амур" юк ташувчи кемаси Япониянинг "Дай-хати Хоко-мару" кичик балиқчи кемаси билан тўқнашуви оқибатида Япония кемаси сувга чўкиб кетган, унинг экипаж аъзоларидагн 3 киши қурбон бўлган, 5 киши Россия кемаси денгизчилари ёрдамида қутқариб олинган.
Россиянинг Саппоро шаҳридаги консули Сергей Марин хабар қилишига кўра, тўқнашув Момбецу шаҳри портидан 23 км масофада, Япония сувларида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувга қалин туман сабаб бўлган.
Айни дамда Россия кемаси Момбецу шаҳар портига кетишда давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала