Янги Миллий паралимпия қўмитасига раҳбар сайланди

© Министерство туризма и спортаМухторхон Максудович Тошходжаев
Мухторхон Максудович Тошходжаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2021
Oбуна бўлиш
Мухторхон Тошхўжаев янги ташкил этилган Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси этиб сайланди.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Янги ташкил этилган Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига Мухторхон Тошхўжаев раҳбарлик қилади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унинг номзоди ушбу лавозимга 25 май куни қўмитанинг Бош ассамблея йиғилишида бир овоздан маъқулланган.
“Бош ассамблеяга таклиф этилган делегатлар бир овоздан Мухторхон Тошхўжаев номзодини Ўзбекистон Миллий паралимпия кўмитаси раиси этиб сайлашди”, - дейилган хабарда.
Тошхўжаев шу кунга қадар Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси сифатида фаолият олиб бораётган эди.
Паралимпийские игры 2016. Девятый день - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2021
Паралимпия: мураббийларнинг маоши оширилади
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси негизида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ташкил этилган эди.
Янгиликлар лентаси
0