Элдор Шомуродов - Италияда биринчи мавсум якунлари

Oбуна бўлиш
"Женоа"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси ўзининг биринчи мавсумини юқори натижа билан якунлади - у сўнгги олтита ўйиндан бештасида гол уришга муваффақ бўлди.
Россия премьер лигасининг энг натижали ўйинчиси, "Ростов" жамоасининг собиқ ҳужумчиси, ўзбекистонлик Элдор Шомуродов Италиядаги биринчи мавсумини якунлади.
Тан олиш керак, Элдор Италияга келган дастлабки кунларида турли сабабларга кўра, бир неча бор ўйинларни ўтказиб юборишга ва заҳирада кутишга мажбур бўлган эди. Лекин мавсум якунига келиб Элдор ўзининг қобилиятли ҳужумчи эканини намойиш қила олди.
Хусусан, у иштирок этган 31 ўйиндан 8тасида гол уришга ва биттасида голли узатма беришга муваффақ бўлди. Энг муҳими эса у киритган голлар туфайли "Женоа" мавсумни 11-ўринда тугатди ва А-серияда ўрнини сақлаб қолди.
Ундан ташқари, Sport24 нашри ёзишига кўра, Шомуродов "Женоа"да рақиб учун энг кўп "хавфли дақиқалар" яратган футболчи бўлган. Шунингдек ҳаводаги беллашувлардан 53тасида ғолиб чиққан. Ҳужумчи учун бу ажойиб натижа, деб ёзади нашр.
Шу билан бирга Элдор Шомуродовнинг мухлислари жуғрофияси ҳам тобора кенгайиб бормоқда. Дастлаб унинг ютуқларини фақат ўзбекистонлик футбол мухлислари кузатиб келишган бўлса, "Ростов"да ўтказган 3 йилдан сўнг - Россияда ҳам кўплаб мухлисларга эга бўлди. Улардан бири 13 ёшли Максим деган бола, YouTubeда Элдорнинг ўзинига изоҳ бериш орқали машҳур бўлган эди.
Ўзбекистонлик футбол юлдузи Элдор Шомуродовнинг Италиядаги ютуқлари ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0