Россия

Кремль Россияни “нормал бўлмаган мамлакат” деб атаган Польша президентига жавоб қайтарди

© Sputnik / Vladimir Sergeev / Фотобанкка ўтишБашни Московского Кремля и купола Покровского собора на закате
Башни Московского Кремля и купола Покровского собора на закате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
Дмитрий Песков Россия қўшни мамлакатлар, жумладан, Польша билан дўстона муносабатларга интилишини таъкилади.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Польша президенти Анджей Дуданинг сўзларига муносабат билдирди.
Дуда Грузияга расмий ташрифи давомида Россияни “нормал бўлмаган мамлакат” ва “тажовузкор” деб атаган эди.
“Биз бундай гапларга жуда ёмон муносабатдамиз. У бизга маъқул эмас, ва биз уни қабул қилмаймиз”, - деди Песков.
У Россия дўстликни севувчи, кучли, ўзига ишонган ва мустақил мамлакат эканини таъкидлаган. Бу сифатларга эга бўлган ҳолда қўшни мамлакатлар, жумладан, Польша билан дўстона муносабатларга интилади.
Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2020
Сиёсат
Захарова Польша ТИВ раҳбарининг “баҳсдаги ғалаба” ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди
“Мамлакатимизга бўлган нафрат айрим польшалик сиёсатчилар, жумладан, президентнинг ҳам (Польша президенти Анжей Дуда) кўзларини тўлдираётгани, ва бу уларга сиёсий доноликни намоён этишга имкон бермаётганидан ачинамиз”, - деди Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала