МИБ ходими қарийб 590 млн сўмни ўзлаштириб юборган – Бош прокуратура

© Sputnik / Дильшода РахматоваСотрудник Бюро принудительного исполнения обходит должников
Сотрудник Бюро принудительного исполнения обходит должников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
Oбуна бўлиш
Бектемир тумани бўйича етакчи мутахассис икки йил ичида депозит ҳисобварағига келиб тушган, жами 586,4 миллион сўмни талон-торож қилган.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Бош прокуратура 2019 йилда пул маблағларини талон-торож қилгани учун жазоланган МИБ ходими билан боғлиқ жиноят иши тафсилотларини очиқлади.
Маълум қилинишича, 2019 йил январь ойида МИБ раҳбарияти ташаббуси билан бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси тизимида текшириш ўтказилган.
Текширишда аниқланишича, МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармаси молия-хўжалик бўлими Депозит ҳисоб варақалари билан ишлаш гуруҳи Бектемир тумани бўйича етакчи мутахассиси М.У. 2017 йилдан 2019 йил февраль ойига қадар депозит ҳисобварағига келиб тушган, жами 586,4 млн сўмни талон-тарож қилиб, ўз шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Туман прокуратураси 2019 йил 12 февраль куни Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини ўтказган ва ишни айблов хулосаси билан судга юборган.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Бекободда мансабдорлар “Ёшлар–келажагимиз” дастурининг 301 млн сўмини талон-тарож қилди
Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи М.У. 2017 йилнинг январь ойидан 2019 йил февралига қадар жами 47 та ҳолатда суд ижро варақалари асосида келиб тушган пул маблағларини ўзлаштирган.
У буни ўзига бириктирилган ва жавобгарлигида бўлган электрон калит ёрдамида АТБ “Infin bank” Сергели филиали ва АТИБ Ипотека банк Яшнобод филиалининг "E-bank" тизимига уланиб, электрон тўлов топшириқномаларига суд ижро ҳужжатлари асосида сохта маълумотлар киритиш йўли билан амалга оширган. Судланувчи 596 млн 782 минг сўмни турли фуқароларнинг номига расмийлаштирилган банк пластик карталари ҳисобига ўтказган.
Бектемир тумани судининг 2019 йил 5 июлдаги ҳукмига кўра ҳукмига кўра, М.У. ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбдор деб топган.
МИБ ходимига 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Жиноят оқибатида етказилган 596 782 195 сўм моддий зарар тўлиқ қопланган.
Янгиликлар лентаси
0