Спорт

Миллий жамоанинг Саудия Арабистонига йўл оладиган таркиби эълон қилинди

© Ассоциация футбола УзбекистанаФутболист Одил Ахмедов
Футболист Одил Ахмедов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
Вадим Абрамов Саудия Арабистонида ўтадиган марказлашган саралаш баҳслари учун якуний таркибни эълон қилди
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Саудия Арабистонида ўтадиган марказлашган саралаш баҳслари учун якуний таркибни эълон қилди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, миллий жамоаси июнь ойида бўлиб ўтадиган муҳим учрашувлар олдидан Тошкентда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинини якунлаган.
Жамоа 28 май куни Бирлашган Aраб Aмирликларига йўл олади. Қисқа муддатли тайёргарлик режасига кўра, футболчилар Дубай шаҳрида ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Aвстралия жамоаси таркибидаги бир неча футболчи жароҳат олганлиги сабабли Aвстралия томони 29 май кунги Ўзбекистонга қарши баҳсда майдонга туша олмаслигини маълум қилди. Шу сабабли, миллий жамоа 30 май санасида Таиланд вакилларига қарши тўп суради ва 1 июнь куни Саудия Aрабистонига жўнаб кетади.
Бош мураббий Вадим Aбрамов Саудия Aрабистонида ўтадиган ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги ҳал қилувчи учрашувлар учун 28 нафар футболчини жалб этган.
© Ассоциация футбола УзбекистанаЎзбекистон миллий жамоасининг Саудия Арабистонига йўл оладиган таркиби
Ўзбекистон миллий жамоасининг Саудия Арабистонига йўл оладиган таркиби - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
Ўзбекистон миллий жамоасининг Саудия Арабистонига йўл оладиган таркиби
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Сингапур (7 июнь), Яман (11 июнь) ва Саудия Арабистонига (15 июнь) қарши майдонга тушади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала