Дунёда

Минскда МДҲ Ҳукумат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтади

Флаги стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
Учрашувда юқумли касалликларга қарши кураш, меҳнат миграцияси, геодезия ва картография ҳамда ҳарбий офицерларни оператив-стратегик тайёрлаш масалалари кўриб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 27 июн – Sputnik. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги учрашуви 28 май куни Минскда бўлиб ўтади.
Тор доирада бўлиб ўтадиган учрашувда МДҲ доирасида иқтисодий ҳамкорлик, юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш, МДҲ ҳудудини санитар қўриқлаш масалалари ҳамда аҳоли бандлиги масалалари кўриб чиқилади.
Шунингдек қалбаки товар белгиларидан ҳимояланиш, жуғрофий кўрсатгичлар, ҳайвонларда оқсим (ящур) касаллигининг олдини олиш, геодезия, картография, кадастр ҳамда Ерни масофавий зондлашга доир шартнома ва келишувлар имзоланади.
Ундан ташқари МДҲ давлатларида давлат резервларини бошқарувчи органларнинг 2030 йилга қадар мўлжалланган ҳамкорлик режаси белгилаб олинади.
Шу билан бирга ҳамда қуролли кучлар офицерларини оператив-стратегик тайёрлаш масалалари ҳам келишиб олинади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала