"Мовий гумбазлар" боғида BMX бўйича Ўзбекистоннинг биринчи чемпионати бўлиб ўтди

© Sputnik / Руслан Ярошенко / Медиабанкка ўтишЧемпионат по BMX-фристайлу
Чемпионат по BMX-фристайлу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
Oбуна бўлиш
Тошкент марказида бўлиб ўтган мусобақада пойтахт ва 3 вилоятдан келган 27 нафар спортчилар иштирок этишди.
ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Тошкент марказидаги "Мовий Гумбазлар" боғида велоспортнинг BMX тури бўйича Ўзбекистоннинг биринчи чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Мусобақа спортчилдар ёши бўйича 2 тоифага бўлинган бўлиб, унда Тошкент ва яна вилоятдан келган 27 нафар спортчилар иштирок этишган. Тадбир якунида ғолиблар аниқланиб уларга медал ва фахрий ёрлиқлар ҳамда қимматли совғалар топширилди.
Ушбу тадбир Экстремал ва тоғ туризми федерацияси томонидан ташкил қилинган бўлиб, уни ташкил қилишда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Туризм ва Спорт бошқармаси ҳам иштирок этган.
BMX - (Bicycle MotoX) X ҳарфи xtream сўзининг қисқартирилгани, яъни "вело мото экстрим" маъносини англатади. Ушбу спорт тури дастлаб мотопойгачилар кўникмаларини машқ қилиш учун ўйлаб топилган. Бунинг учун велосипеднинг махсус тури ясалган. Кейинчалик у мустақил спорт турига айланиб кетган. Бугунги кунда велоспортнинг BMX тури ривожланиб жуда кўп йўналишларга эга. Уларнинг 3 хили Олимпик спорт тури ҳисобланади — BMX freestyle, BMX dirt, ва BMX racing.
Янгиликлар лентаси
0