Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатнов қайта тикланди

© Узбекистон хаво йуллариAirbus поставил первый A320neo для "Узбекистон хаво йуллари"
Airbus поставил первый A320neo для Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
Oбуна бўлиш
“Тошкент – Тел-Авив – Тошкент” авиақатнови қайта тикланди.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Тошкент - Тел-Авив - Тошкент қатнови Ўзбекистонда ва Исроилда эпидемиологик вазиятни яхшилаш билан бир қаторда ҳамда режали қайта тикланишни ҳисобга олган ҳолда, Тошкент-Тел-Авив-Тошкент қатнови қайта тикланди. Тошкент - Тел - Авив - Тошкент йўналиши бўйича парвоз 24 май куни амалга оширилди.
Мунтазам авиақатнов ҳафтада бир марта, душанба куни амалга оширилади. Тошкент – Тел-Авив авиачиптасининг нархи 4 276 000 сўмдан бошланади. Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналиши авиачиптасининг нархи 5 738 000 сўмдан бошланади (нархлар авиакомпаниянинг расмий сайтидан 3% чегирмани ҳисобга олинган ҳолда кўрсатилган).
“Таъкидлаш жоизки, хорижий фуқароларга Исроилга кириш ва транзит мақсадида фойдаланиш тақиқланди. Ушбу рўйхат Исроил фуқаролари ва резидентлари, аҳоли ва иммиграция бошқармаси томонидан берилган рухсатномага эга йўловчиларни ўз ичига олмайди,” – дейилган хабарда.
Бундан ташқари, 72 соатдан кўпроқ вақт давомида Исроилдан ташқарида бўлган, ушбу давлатга кирган ёки транзит йўловчилар ва экипаж аъзолари 72 соат олдин COVID-19 учун ПЦР-тестини топширишлари ва биринчи нуқтадан чиқишдан олдин тестнинг салбий натижасини олишлари керак.
Исроилга келадиганлар ушбу манзил орқали "Кириш ҳисоботи" шаклини Исроилга парвоз қилишдан олдин 24 соатдан кечиктирмасдан тўлдиришлари керак: https://www.gov.il/en/service/request-entry-to-israel-covid19 ва Исроил соғлиқни сақлаш вазирлигидан электрон рухсат олишлари талаб этилади. Бундан ташқари, ёъловчилар COVID-19 харажатларини қоплаш учун тиббий суғуртага (Исроил фуқаролари ва резидентларига тааллуқли эмас) эга бўлишлари керак.
• Йўловчилар Исроилга келишлари билан COVID-19 учун ПЦР-тестини топширадилар ва 14 кунгача карантинда сақланишлари мумкин.
• Қўшимча маълумотлар ҳақида қуйидаги ҳаволада танишиш мумкин: https://tinyurl.com/ypvvex9p.
• COVID-19 ҳақида батафсил маълумот билан қуйидаги манзилда танишиш мумкин: https://www.gov.il/en/departments/air-travel-covid19-israel.
Янгиликлар лентаси
0