Ҳодисалар

Пастдарғом каналидан 17 ёшли қизнинг жасади топилди - прокуратура жиноят ишини очди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобиль скорой помощи
Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
Пастдарғом каналидан 17 ёшли қизнинг жасади топилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши тергов бўлимига юборилди.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманидан оқиб ўтувчи каналдан 17 ёшли қизнинг жасади топилганлиги ҳолати юзасидан 2021 йил 27 май куни Жиноят кодексининг 103-1-моддаси (Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб бориш учун Пастдарғом тумани ИИБ Тергов бўлимига юборилди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмат.
Прокуратура - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Жамият
Андижон прокуратураси ёш келиннинг зўрланишига оид хабарлар юзасидан баёнот берди
18 май куни Бош прокуратура матбуот хизмати Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берганди. Терговга қадар текширув ҳужжатлари Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан ўрганилиб, амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар юзасидан ёзма кўрсатма берилганди.
Шу билан бирга, 17 май куни Бош прокуратура масъул ходимлари томонидан марҳуманинг отаси ва укаси қабул қилиниб, терговга қадар текширув ҳаракатларининг бориши юзасидан тушунтириш берилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала