Дунёда

Popular Mechanics Россияга космосдан зарба бериш имконини ўрганди

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Фотобанкка ўтишНациональный музей воздухоплавания и астронавтики в Вашингтоне
Национальный музей воздухоплавания и астронавтики в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
X-37B - космик самолёт Россияга Жанубий ярим шар томонидан яқинлашиб келиб шимолда жойлашган узоқ масофадан аниқлаш радарларига зарба бериши мумкин.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Американинг учувчисиз бошқариладиган кичик космик кемаси X-37B Россияга космосдан туриб зарба бериш имконига эга, деб ёзади Popular Mechanics муаллифи Кайл Мизоками.
Ер орбитасида парвоз қилувчи самолёт X-37B ҳозирча фақат бир модификацияга эга ва у ядровий қурол ташишга мўлжалланмаган, лекин унинг бортига учтагача термоядровий жанговар бош W80 ўрнатилиши мумкин.
Национальный музей воздухоплавания и астронавтики в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Колумнистлар
НАТО минглаб ракета ва жанговар спутниклар тайёрлади – Россия нима билан жавоб беради?
“X-37Bнинг ядровий қурол ташувчиси сифатида фойдаланишнинг ягона услуби бор – космик бомбардировкачи Россияга радиоэлектрон разведка қуролларига сездирмасдан яқин келиш имконини берадиган орбитал йўналиш танлаши керак”, - деб ёзади Мизоками.
Масалан у Россияга Жанубий ярим шар томонидан яқинлашиб келиб шимолда жойлашган узоқ масофадан аниқлаш радарларига зарба бериши мумкин. Шундан сўнг оддий бомбардимончилар Россияга шимоли орқали кириб келиб кучли зарба бериши мумкин. Лекин кичик-шаттлни пайқаш эҳтимоли барибир юқори.
“Руслар яқинлашиб келаётган космик аппаратни барибир олдиндан кўриш имконига эга. АҚШ томонидан Россияга сездирмасдан зарба беришнинг ва жавобдан қутилиб қолишнинг иложи йўқ. Ҳеч қандай гипотетик космолёт бунинг уддасидан чиқа олмайди. X-37B кичик шатллининг стратегик қадрияти йўқ”, - деган хулосага келган муаллиф.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин "Алмаз-Антей" раҳбари Ян Новиков американинг X-37 космик аппаратлари олтитагача ядровий жанговар бош ташиши мумкин ва ядровий зарба бериш учун фойдаланилиши мумкин деган хулосага келган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала