Россия бомбардимончиларни нега Ўрта ер денгизига кўчирди

© Фотохост-агентствоДальний сверхзвуковой бомбардировщик-ракетоносец Ту-22М3 и стратегический бомбардировщик-ракетоносец Ту-160
Дальний сверхзвуковой бомбардировщик-ракетоносец Ту-22М3 и стратегический бомбардировщик-ракетоносец Ту-160 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
Oбуна бўлиш
Суриянинг Хмейним шаҳридаги Россия авиабазасига куни кеча илк учта товушдан тез учадиган Ту-22М3 бомбардимончи ракета ташувчилари келди.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ядро қуролини ташишга қодир бўлган Россиянинг Ту-22М3 бомбардимончи ракета ташувчиларининг Суриядаги Хмейним авиабазасида бўлиши – бу Москванинг Россиянинг ғарбий чегаралари ва унинг миллий манфаатли ҳудудидаги кенг кўламли ва иғволи АҚШ ва НАТОнинг “Defender Europe 2021” машғулотларига мос жавоби, жавоб зарбаси учун альянснинг томонлари ва уруш орти томонлари заифлигининг жиддий ва аён эслатилиши.
Россия президенти Владимир Путин сешанба куни маълум қилди: “Оддий бўлмаган халқаро вазият, эҳтимолий хатарлар ва Россиянинг ҳарбий хавфсизлигига таҳдидлар, жумладан, бевостита чегараларимиз яқинидаги, Россия Қуролли кучларидан доимий ва юқори жанговар шайликни талаб этади”.
Шу куни мутлақо тасодифан бўлмаган равишда Суриядаги Хмейним Россияга азиабазасига илк учта геометрия билан қанотлари ўзгарадиган Ту-22М3 товушдан тез учадиган бомбардимончи ракета ташувчи келтирилгани ҳақида маълум бўлди.
Национальный музей воздухоплавания и астронавтики в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
НАТО минглаб ракета ва жанговар спутниклар тайёрлади – Россия нима билан жавоб беради?
Бу машинанинг Сурияда жойлаштирилиши Россия Ҳаво-космик кучларининг дунёнинг исталган ерида самарали ҳаракат қилишга шайлигини намойиш этади. Ҳар бир ракета ташувчи бортида 24 тоннага жанг аслаҳалари захирасини ташишга қодир. Ту-22М3 билан қуролланиш Х-32, Х-101 узоқ масофага учадиган қанотли ракеталар, “Кинжал” гипертовушли ракеталарни ўз ичига олади. Россия Мудофаа вазирлиги тасвирида 600 кмга масофага учадиган кемаларга қарши қанотли товушдан тез учадиган ракеталарни кўриш мумкин. Бу эса Ту-22М3нинг асосий вазифаси денгизни назорат қилишдан иборат эканлиги ҳақида тахмин қилиш имконини беради.
Шу билан бирга, НАТОнинг иккита авиаташувчи кема зарбалари гуруҳи ҳозирда Европа, Осиё ва Африкани қамраб олган “Defender Europe 2021” глобал машғулотлари доирасида Сурия Араб Республикаси соҳиллари яқинида ўз имкониятларини намойиш этмоқчи. Queen Elizabeth авиаташувчи раҳбарлигидаги Буюк Британиянинг Ҳаво-космик кучлари авиаташувчи зарба гуруҳи илк бор Ўрта ер денгизининг шарқий қисмларига йўл олмоқда, у ерда Франциянинг “Charles de Gaulle” авиаташувчиси билан қўшма манёврлар мўлжалланган.
Британия авиақаноти таркибида 30 дан зиёд палубали самолёт, жумладан, F-35 қирувчилари мавжуд. Сурияда учта Ту-22М3 ракета ташувчиларни жойлаштириш билан Россия “ҳамкорларни” ортда қолдирди ва минтақада эркин манёврни чеклади.

Жиддий қаршилик

HMS Queen Elizabeth биринчи юриши олдидан Британия авиаташувчи гуруҳ командири Стив Мурхаус деди: “Биз жанг қилиш ва ғалаб қозонишга тайёрмиз, жумладан, энг қийин ҳолатларда”.
Баландпарвоз гапириш ҳаддан зиёд бўлиб кўринади, Яқин Шарқдаги террорчиларнинг кема ва самолётлари йўқ-ку ахир, Лондон эса Ўрта ер денгизидаги бирор бир давлатга уруш эълон қилмаган.
Полеты экипажей Ту-22М3 в темное время суток в Мурманской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2020
Шафақ шуъласи ва Ту-22М3 бомбардимончилари – видео
Россия Мудофаа вазирлигининг кеча изоҳи оддийроқ ва донороқ бўлиб кўринади: “Узоқ масофага учувчи бомбардимончилар экипажлари Ўрта ер денгизи устидаги ҳаво бўшлиғидаги парвозлар чоғида янги жўғрофик ҳудудларда ўқув вазифаларини яхши ўрганишнинг амалий кўникмаларига эга бўлишади”.
Ҳар ҳолда технологик қарама-қаршиликда америкалик, британиялик ва франциялик “ҳамкорларга” “мураккаб вазиятлар” кафолатланган.
Россия бомбардимончи ракета ташувчилари 26 май куни Ўрта ер денги устида ҳаво майдонини патрул қилиш вазифаларини бажаришга киришди. Қудратли Ту-22М3 ларни баъзан “авиатушувчиларнинг” қотили деб аташади. Зеро бир машинанинг қурол-аслаҳаси куннинг ҳар қайси пайти ва ҳолатларда эҳтимолий душманнинг авиаташувчи зарба гуруҳини йўқ қилиш учун етарлидир. Шундай қилиб, учта самолёт Ўрта ер денгизи йўналишида Россия Ҳаво-космик кучларининг тўлиқ устунлигини таъминлайди.
Ғарб экспертлари Россия бомбардимончиларининг Ўрта ер денгизи устидаги фаол парвозлари НАТОни ўз жануби ҳимоясига кўпроқ маблағ сарфлашига мажбур қилиши мумкин деб ҳисоблашмоқда. Бу Россия хавфсизлигига фойда келтиради. Пентагон ва НАТОнинг дунёда универсиал бўлган, юқори аниқликдаги стратегик қурол билан ҳужум қилишга ва қуруқлик ва денгиздаги нишонга олишга қодир Ту-22М3 га қарши самарали ҳимояси йўқ.
Ҳақиқатдан Суриядаги Хмейним авиабазасининг модернизацияси Россиянинг Ўрта ер денгизидаги ҳарбий сиёсий мавқеини ҳам кучайтирди. Авиабазада иккинчи учиш-қўниг йўлаги реконструкцияси якунланди, у қопламалари тўлиқ алмаштирилди. 3 км узунликдаги учиш-қўниш йўлаги энг замонавий технологиялар асосида қурилган ва барча турдаги, жумладан, Ту-160М ва Ан-124 самолётларини қабул қилишга имкон беради.
Форум Армия-2020. Демонстрационные полеты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2021
Россиянинг янги стратегик ракета ташувчиси қачон парвоз қилади?
Экспертлар Ту-22М3 жойлаштирилиши атрофидаги воқеаларни “минтақадаги Россиянинг муҳим сиёсий ва ҳарбий ғалабаси сифатида” баҳолашмоқда. Хусусан, “MilitaryWatch” ёзади: “Ту-22М3нинг қимматли актив сифатида жойлаштирилиши Суриядаги хавфсизли билан боғлиқ вазият барқарорлашгани ҳақидаги ишонч ўсаётганини акс этади, зеро бундан қимматли самолётлар фронт чизиғига яқин базаларда камдан-кам жойлаштирилади”.

Жанговар радиус

Товушдан тез учадиган кўп режимли Ту-22М3 ракета ташувчилари алоҳида вазифаларни ҳал қилиш учун яратилган, дунёда муқобили йўқ. Ту-22М3 нинг тўлиқ жанговар ҳаракатдаги жанговар радиуси, қўшимча ёқилғи қуйилмасдан, 2000 км атрофини ташкил этади.
Шунинг учун Хмейним авиабазасини ўзлаштириш эҳтимолий душманнинг Россияга ва унинг Европа, Африка ва Яқин Шарқдаги иттифоқчиларига нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракатларини сиёсий ва ҳарбий стратегик ушлаб туришнинг жиддий омилидир.
Самолётлар Ўрта ер денгизи узра “сув устидаги вазиятни очиқлаш” вазифаси билан учади ва кемалар бўйича экипажлар иши ер устидаги иш мақсадларидан фарқланади, бу жуда фойдали тажриба.
Ту-22М3 бортидаги ракета қуроли уни эҳтимолий душман учун ўта хавфли қилади. Корпуслардаги бўлимларда олтита ракета жойлашиши мумкин, яна тўртта қанот ва фюзеляжлар остига илинади. Шунингдек, самолётни энг юқори тузатувчи бомбалар билан қуроллантириш кўзда тутилган. Ту-22М3М бомбардимончи душаннинг авиаташувчи зарба гуруҳини унинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг 700 километрли ҳудудига кирмасдан, яксон қилиш қобилиятига эга. Стратосферадаги зарбани ПРО Aegis воситалари билан қайтариб бўлмайди.
Российские Ту-22М3  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2019
Россиянинг янги бомбардимончи самолёти АҚШ учун “ёқимсиз сюрприз” бўлади – эксперт
Россия қурол кучи билан “дунёни бошқаришга” интилмаяпти, Ўрта ер денгизи минтақаси қонуний асосда бўлиб турибди, қонуний Сурия Араб Республикасига террорчилик қолдикларини бартараф этишга кўмаклашмоқда, ички сурия сиёсий мулоқотга ёрдам бермоқда. Ҳатто Хмейним авиабазасидаги янги учиш-қўниш йўлаги араб республикасининг осуда келажагига сезилаларли қўшилган ҳиссадир. Фурсати келиб бу ерда дуёнинг барча мамлакатларидан фуқаролик самолётлари қўниши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0