Россия

Россия ишланмаси антибиотиклардан фойдаланишни сезиларли даражада камайтиради

© Unsplash / Julia KoblitzПроведение лабораторных исследований
Проведение лабораторных исследований - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
НИТУ "МИСиС" олимлари антибиотикларни инфекция ўчоғига аниқ етказиб бериш учун нанозарраларни яратдилар.
Уларнинг фикрига кўра, бундай наноматериаллардан фойдаланиш баъзи ҳолларда антибиотик дозасини 6-7 баравар камайтиришга имкон беради ва шу билан организмга оғирликни ҳам, қўзғатувчиларнинг дориларга мослашиш тезлигини ҳам камайтиради. Натижалар American Chemical Society Applied Materials Interfaces журналида чоп этилган.
Олимларнинг фикрига кўра, антибиотиклардан фойдаланиш дунё бўйлаб ўсиб бормоқда, чунки аҳоли ўртасида касалланиш ҳолатларининг ўсиши, янги инфекциялар пайдо бўлиши ва дори-дармонларни тартибсиз истеъмол қилиши кузатилмоқда. Мутахассислар таъкидлашича, антибиотиклардан доимий фойдаланиш микробларда уларга нисбатан қаршиликни кучайтиради - бугунги кунда аксарият анъанавий антибиотиклар кўплаб бактериал патогенларга қарши кучсиз бўлиб қолмоқда.
Вакцина Спутник  V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
Дунёда
Қизил Хоч Россиядан “Спутник V” вакцинасини сўради
Аммо, янги антибиотикни яратиш учун 10-20 йиллик изланишлар ва клиник синовлар керак бўлади, дори-дармонлар билан даволаш, олимларнинг таъкидлашича, ҳали ҳам инфекцияларга қарши курашнинг асосий усули ҳисобланади.
Муаммони ҳал қилиш усулларидан бири бу микробларга қарши наногибридлар бўлиб, улар патогенларнинг беморга ножўя таъсир кўрсатадиган дориларга чидамлилигини энгишга ёрдам беради. Бундай дориларнинг асосий афзаллиги, олимларнинг фикрига кўра, антибиотик дозасининг жиддий пасайиши бўлиб, бу танадаги юкни камайтиради ва микробларда қаршилик ривожланишини секинлаштиради.
Муаммони ҳал қилиш усулларидан бири - бу микробларга қарши наногибридлар, улар патогенларнинг беморга ножўя таъсир кўрсатадиган дориларга чидамлилигини енгишга ёрдам беради. Олимларнинг фикрига кўра, бундай препаратларнинг асосий афзаллиги, антибиотик дозасининг жиддий пасайиши бўлиб, бу организмга кучли таъсирни камайтиради ва микроблар ривожланишини секинлаштиради.
Найти кафе в Узбекистане, где заваривают листовой чай – большая удача - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2021
Жамият
Юрак учун фойдали ичимлик - олимлар тадқиқоти
Инфекция ўчоғига антибиотикни етказиб бериш учун мўлжалланган нанозаррачалар НИТУ “МиСИС” олимлари В.И. Бах номидаги Давлат амалий микробиология вабиотехнология илмий маркази ҳамкасблари билан биргаликда яратишди. Уларнинг фикрига кўра, бор нитриди (h-BN) асосида яратилган янги наногибрид бактерияларни ўлдириш хусусиятини кўрсатди.
"100 нм ўлчамдаги h-BN нанозаррачалар кимёвий буг чўктириш йўли билан олинади. Нанозаррачаларнинг бўшлиқлари антибиотиклар билан тўйинади, препарат киритилгандан сўнг тўққиз кун ичида организмга аста-секин кириб боради”, - деди тадқиқот муаллифларидан бири, “Ноорганик наноматериаллар” лабораторияси муҳандиси НИТУ “МИСиС” Кристина Гудзь.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, янги наногибридлар бактериялар ва замбуруғлар популяциясини антибиотикларга қараганда анча кам фаол моддалар ёрдамида йўқ қилишга қодир. Баъзи ҳолларда бу фарқ 6-7 мартага етади. Масалан, E.Coli U-122 штаммига нисбатан гентамициннинг минимал концентрацияси 256 мг/лни ташкил қилади, худди шу 40 мг/л препарат билан наногибрид аналог таъсирга эришади.
Ҳозирги вақтда тадқиқот гуруҳи янги наногибридларни клиникадан олдин синовдан ўтказишни давом этмоқда. Тадқиқот РСФ № 20-19-00120 лойиҳаси доирасида олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала