Дунёда

Яқин беш йил ичида бир йил рекорд даражада иссиқ бўлиши кутилмоқда

© Depositphotos / vampy1Глобальное потепление и изменение климата
Глобальное потепление и изменение климата - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
Буюк Британия метеорология хизмати томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, келгуси беш йилда камида бир йил рекорд даражада иссиқ бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Буюк Британия метеорология хизмати томонидан олиб борилган тадқиқотларга асосланиб, келгуси беш йилда камида бир йил рекорд даражада иссиқ бўлиши мумкин, деб маълумот берди Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО).
Тадқиқотга кўра, "кузатувларнинг бутун тарихида 2021-2025 йилларда камида бир йил 90 фоиз эҳтимоллик билан энг иссиқ бўлиши мумкин" дейилган БМТ сайтида.
Астероид - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
Дунёда
Иккита хавфли астероид Ерга яқинлашмоқда - улардан бири Эйфел минораси катталигида
Энг иссиқ йилда ҳарорат 2016 йил кўрсаткичларидан ошиб кетади. Таъкидланишича, ўртача йиллик глобал ҳарорат 1,5 даража Цельсийга кўтарилади.
"Ҳароратнинг кўтарилиши музнинг кўпроқ эриши, денгиз сатҳининг кўтарилиши, иссиқнинг кўпайиши ва бошқа экстремал об-ҳаво шароитларини англатади ва озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит ва барқарор ривожланишга катта таъсир кўрсатади", - дейди ташкилот бош котиби Петтери Тааласа.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала