Жамият

Аслида “Андижон музқаймоғи” бренди кимга тегишли?

© Sputnik / Максим БлиновМороженое в стаканчике
Мороженое в стаканчике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2021
“Андижон музқаймоғи” бренд сифатида рўйхатга олинади.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Тез суратларда ҳалқ орасида машҳур бўлган “Андижон музқаймоғи” Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Индустриал кўчаси, 12 уйда истиқомат қилувчи Мадрахимов Ҳикматуллоҳ Неъматулло ўғлига тегишли. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар қилди.
“Афсуски, сўнгги пайтларда ушбу халқ ишончига кирган, севиб истеъмол қилинадиган маҳсулотнинг ҳам контрафакт нусхалари кўпайиб кетди. Қаерга қараманг “уддабурон тадбиркорлар” томонидан гуёки самолёт орқали Андижондан олиб келинган деган ёлғон маълумот билан “Андижон музқаймоғи” номи остида сифатсиз маҳсулот сотилмоқда”, - дейилган хабарда.
24 май куни агентликнинг Андижон вилоят Интеллектуал мулк ҳимояси маркази ходимлари томонидан “Андижон музқаймоғи”ни ишлаб чиқарувчи эгаси Ҳ.Мадрахимовнинг уйига борилган ҳолда унга ишлаб чиқараётган маҳсулотига товар белгисини олиши лозимлиги, ўз брендини расмийлаштириши “Андижон музқаймоғи”нинг умрини узайтириши, контрафакт нусхалари таъсирида асл маҳсулотга ҳам ишонч йўқолиши, бозорининг касодга учраши эҳтимоллиги ҳақида батафсил тушунтириш берилди.
Мороженое - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2020
Жамият
Кимларга музқаймоқ истеъмол қилиш тавсия этилмайди
Натижада Ҳ.Мадрахимов томонидан “Андижон музқаймоғи” товар белгисини бренд сифатида рўйхатдан ўтказиш учун агентликка талабнома топширилди. Таъкидланишича, эндиликда “Андижон музқаймоғи” ҳам Давлат муҳофазасига олинади ҳамда агентлик ва унинг ҳудудий марказлари “Андижон музқаймоғи” брендининг муҳофаза қилинишини таъминлайди.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала