Миграция

Меҳнат мигрантларини Саудия Арабистонида ўқиш ва ишлаш масалалари муҳокама қилинди

© АВТМАгентство внешней трудовой миграции провела переговоры с саудовской компанией
Агентство внешней трудовой миграции провела переговоры с саудовской компанией - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2021
Саудия Арабистонининг йирик компанияси билан ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини ўқитиш ва ишлатиш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистондаги МСаудия Арабистони элчихонаси ҳамда Саудиянинг “Engie Solutions KSA” компанияси вакиллари билан видеоконференция учрашуви ўтказди.
Учрашувда Саудия Арабистони иш берувчилари Ўзбекистон меҳнат ресурсларига қизиқиш билдираётгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш ва ишлаш салоҳиятини ошириш ишларини олиб бориш юзасидан фикр алмашилди.
Ундан ташқари Ўзбекистон фуқароларини электротехник, дурадгор, механик, сантехник, кондиционер устаси каби мутахассисликлар бўйича вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
© АВТМАгентство внешней трудовой миграции провела переговоры с саудовской компанией
Агентство внешней трудовой миграции провела переговоры с саудовской компанией - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2021
Агентство внешней трудовой миграции провела переговоры с саудовской компанией
Маълумот учун, “Engie Solutions KSA” электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш, узатиш ва етказиб бериш, шунингдек, муқобил энергия манбалари соҳасида фаолият юритувчи йирик ташкилотдир. “Engie Solutions KSA” ташкилоти дунё бўйлаб 130 мингдан ортиқ ишчиларга эга бўлган ва штаб-квартираси Франция пойтахти Париж шаҳрида жойлашган “Engie Group” ташкилотининг бир қисми ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала