Мигрантлар учун нималар ўзгаради? РФ ИИВ асосий таклифлари

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишСитуация возле Единого миграционного центра Московской области
Ситуация возле Единого миграционного центра Московской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2021
Oбуна бўлиш
Россияда мигрантлар етишмаслиги муаммоси қандай ҳал этилмоқда? ИИВ миграция оқимини тартибга солиш учун қандай таклифларни тайёрлади - Sputnik Россия ИИВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Владимир Волох билан суҳбатлашди.
Пандемия мигрантларнинг барча тоифалари Россия учун муҳимлигини кўрсатди: ишчилар, талабалар, маданият арбоблари. Аммо чет элликларнинг ўзлари учун РФ хавфсиз ишлаш ва яшаш шароитлари зарур.
Глобал локдаундан кейин миграция оқимини қандай тиклаш мумкин ва қонунчиликка қандай ўзгартиришлар таклиф қилинмоқда - бу ҳақда Россия президенти ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар кенгаши аъзоси, Россия ИИВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, собиқ вазир ўринбосари ва Федерал миграция хизмати фахрий ходими Владимир Александрович Волох ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Чет элликлар учун 3та режим - у қандай ишлайди?

Россия Ички ишлар вазирлиги миграция ҳисобини солишнинг янги тартибини ишлаб чиқди, у Россиядаги чет элликлар учун 3та мақомни назарда тутади: қисқа муддатли (90 кунгача), узоқ муддатли (календар йил давомида 90 кундан бошлаб, аммо доимий яшаш (ПМЖ) рухсатномасини расмийлаштирмасдан) ва Россия Федерациясида доимий бўлиш.
Центр содействия мигрантам  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2021
Россияда мигрантлар учун 3та асосий мақом жорий этилади
"Асосий фикр - Россияга келган барча чет эл фуқароларини ҳисобини унификациялаштириш. Агар биринчи тоифага, меҳмонга ёки хизмат сафари билан келганлар назарда тутилган мумкин бўлса, иккинчиси меҳнат мигрантларига кўпроқ мос келади, учинчиси эса - талабалар, доимий ишчилар ёки Россияда оиласи бўлган ва келажакда фуқаролигини олишни режалаштираётганлар тўғри келади. Ҳозирча таклифлар муҳокама қилинмоқда, эҳтимол Давлат Думаси депутатлари ёки жамоат ташкилотларидан тузатишлар киритилиши мумкин", - деб тушунтирди Владимир Волох.

Ташкиллаштирилган танлов ҳақида

Россия Ўзбекистон ва Тожикистон билан ташкиллаштирилган танлов асосига ишга ёллаш бўйича битимлар тузди. Бу механизм чет эллик ишчиларни фирибгарлар ва инсофсиз иш берувчиларининг алдовларидан ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилди. Бироқ, яна бир муҳим нарса пайдо бўлади – келаётган мигрантларнинг интизоми ва қоидаларга риоя қилиши.
"Афсуски, шундай ҳолатлар борки, улар камдан-кам учрайди, мигрант “оргнабор”дан РФ ҳудудига кириш учун восита сифатида фойдаланади, кейин эса дарҳол иш жойини ўзгартиришга ҳаракат қилади. Албатта, бизда қуллик йўқ ва ҳар ким ўзи ишлашни истаган жойини танлаш ҳуқуқига эга, аммо меҳмон шартнома шартларига риоя қилиши керак: уни таклиф қилган, йўл ва турар жой ҳаражатларини тўлаган иш берувчида камида бир йил ишлаб бериш. Бу мантиқий ва адолатли ёндашув. Бу масалада, албатта, фуқаролар билан ишлаш зарур", - дея таъкидлади эксперт.
Обучение детей мигрантов в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2021
Путин Россия мактабларида мигрантлар фарзандларини таҳсил олиши бўйича топшириқ берди
Мамлакатлар, хусусан, Ўзбекистон ўз фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилишда жуда яхши ёрдам беришмоқда: малака ошириш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва иш берувчилар билан учрашувларни ташкил қилишда россиялик ҳамкасблар билан яқин алоқада бўлишади. Бироқ, Россия ҳам бу масалада фаол бўлиши керак, дейди Владимир Волох.

Россияда мигрантлар ўрнини кимлар босиши мумкин?

Коронавирус пандемияси барча давлатлар иқтисодиётига ўз тузатишларини киритди. Бу, айниқса, меҳнат бозорига зарба берди: чегаралар ёпилиши сабабли саноат корхоналари ишчиларсиз қолди. Экспертларнинг фикрига кўра, Россия Федерациясида уй-жой сектори, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳалари энг кўп иш кучининг етишмаслиги кузатилмоқда.
Иқтисодиётнинг айрим соҳаларига маҳбусларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳақида таклифлар берилмоқда. Мутахассиснинг фикрига кўра, бу ёндашув глобал миқёсда у кадрлар етишмаслиги муаммосини ҳал қилмайди.
Пленарное заседание Госдумы РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Мигрантларни маҳкумлар билан алмаштириш мумкин эмас - Володин
“Биринчидан, рақамларни таққослаб бўлмайди. ФСИН 2,5 миллион кетган мигрантларни қамоқхоналарда жазо ўтаётган атиги 180 минг кишини иш билан таъминлашга тайёр. Бу денгиздан бир томчи бўлади. Иккинчидан, ушбу ёндашувни амалга ошириш учун катта молиявий ва ташкилий харажатлар талаб этилади - инфратузилма, иш жойлари, бундай ишчиларни ҳисобини юритиш органлари, молиялаштириш. Учинчидан, аҳоли ва ишчиларнинг хавфсизлиги масалалари. Бу ерда барча ҳолатларни ҳисобга олиш жуда муҳимдир”, - дейди Волох.
Пилот лойиҳа сифатида эксперт бундай кам сонли ишчи гуруҳларини ташкил қилиш -мамлакат бўйлаб атиги 3-5 минг киши, бу қанчалик самарали эканлигини таҳлил қилгандан сўнг кенг миқёсда қўллаш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.
Россияда меҳнат миграцияси соҳасидаги таклиф қилинаётган ўзгаришлар тўғрисида батафсил - Sputnik Ўзбекистон видеоинтервьюсида танишингиз мумкин.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>
Янгиликлар лентаси
0