Россия

“Очиқ осмон шартномасига қайтмаслик”: Россия ТИВ АҚШ қарори бўйича изоҳ берди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишДемонстрация ракеты 9М729 для военных атташе
Демонстрация ракеты 9М729 для военных атташе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2021
Женевада 16 июн куни Путин ва Байден ўртасида учрашув ўтказиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. АҚШнинг Очиқ осмон шартномасига қайтмаслик тўғрисидаги қарори, Владимир Путин ва Жо Байденнинг яқинлашиб келаётган саммити фонини ёмонлаштирмоқда, деб ҳисоблашмоқда ТИВда.
"Албатта, бу қадам етакчилар учрашуви давомида қуроллар устидан назорати масалаларини муҳокама қилиш учун қулай муҳит яратишга ҳисса қўшмайди, аммо бу учрашув анча катта кун тартиби асосида ўтишини таъкидламоқчиман"- деди вазир ўринбосари Сергей Рябков.
 Центральный музей ВВС РФ в Московской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2020
Дунёда
АҚШ иштирок этмаса Очиқ осмон шартномасининг аҳамияти қолмайди - Пушков
Олдинроқ АҚШ албатта шартномани тарк этиши ва "Россия қонунбузарликлари"дан афсусда эканлигини маълум қилди. Ташқи ишлар вазирлиги бу айбловларни асоссиз, келишувнинг йўқолиши эса ёмон белги деб айтди.
"Содир бўлаётган воқеалар учун айб Вашингтонда ва АҚШ иттифоқчиларида, уларга бу соҳада нима бўлаётгани аҳамияти йўқ", - таъкидлади Рябков. Шу билан бирга, у Россия ўз хавфсизлигини бу шартномасиз ҳам таъминлайди, деб таъкидлади.
Путин ва Байден 16 июн куни Женевада учрашиши керак.

Очиқ осмон бўйича шартнома

Очиқ осмон бўйича шартнома (ДОН) 2002 йил 1 январда кучга кирди ва совуқ урушдан кейин Европада ишончни мустаҳкамлаш чораларидан бирига айланди: 34та давлатга бир-бирларининг ҳарбий кучлари ва фаолияти тўғрисида очиқча маълумот тўплаш имконини берди.
Ўтган йилнинг май ойида Қўшма Штатлар шартномадан чиқиш тартибини бошлади ва у 22 ноябрда якунланди.
Россия ва АҚШ СНВ 3ни узайтиришга келишиб олди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2021
Видео
"Яхши муҳим қадам": Россия ва АҚШ СНВ-3'ни узайтиришга келишиб олди - видео
2021 йил январда Москва Дондан чиқиб кетиш бўйича идоралараро жараённи бошланганлигини эълон қилди. Вашингтоннинг хатти-ҳаракатлари бошқа давлатлар манфаатлари мувозанатини сезиларли даражада бузгани қайд этилди.
19 май куни Давлат Думаси ҳужжатни денонсация қилиш лойиҳасини қўллаб-қувватлади. 2 июн куни у парламентнинг юқори палатасида кўриб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала